Харозий: Европа Эроннинг ҳуқуқларини кафолатлаши керак
(last modified Sat, 15 Sep 2018 13:28:51 GMT )
сентябр 15, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Харозий: Европа Эроннинг ҳуқуқларини кафолатлаши керак
    Харозий: Европа Эроннинг ҳуқуқларини кафолатлаши керак

Эроннинг Хитой ва Россия билан алоқалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун, Американинг ядровий келишувдан чиққанидан кейинги муаммоларни ҳал этиш учун суҳбат ва музокараларни давом эттириш билан, ташаббускорлик кўрсатиш талаб этилади

Эрон ташқи алоқалар стратегияси кенгаши раиси, европанинг муносиб пакетни тақдим этиб, ядровий келишувда Эроннинг ҳуқуқларини кафолатлашига умид билдирди. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хитойга сафар қилган Эрон ташқи алоқалар стратегияси кенгаши раиси Саййид Камол Харозий шанба куни Шанхай халқаро тадқиқот муассасаси раиси Ёнг Жиямин билан ушбу шаҳарда учрашган чоғида

АҚШнинг ядровий келишувдан чиққанидан кейинги даврда ядровий келишувнинг давом этиши ҳақида шундай айтдики, европаликлар билан кўплаб музокаралар ўтказилди ва фақат ушбу халқаро келишувда Эроннинг ҳуқуқлари кафолатланса шундагина, ушбу келишувни давом эттирса бўлади. 

Саййид Камол Харозийга кўра, Эроннинг Хитой ва Россия билан алоқалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун, Американинг ядровий келишувдан чиққанидан кейинги муаммоларни ҳал этиш учун суҳбат ва музокараларни давом эттириш билан, ташаббускорлик кўрсатиш талаб этилади. 

Шанхай халқаро тадқиқот муассасаси раиси ҳам Эрон ва Хитойнинг ўз стратегияларининг мақсадларини билиб олишлари керак ва бир бирларининг тажрибаларидан унумли фойдаланишлари лозим бўлади. 

Ёрлиқ