Қосемий: Мустақил мамлакатлар АҚШнинг таҳдидли сиёсатларига қарши қатъият кўрсатишади
(last modified Mon, 17 Sep 2018 12:47:00 GMT )
сентябр 17, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Мустақил мамлакатлар АҚШнинг таҳдидли сиёсатларига қарши қатъият кўрсатишади
    Қосемий: Мустақил мамлакатлар АҚШнинг таҳдидли сиёсатларига қарши қатъият кўрсатишади

Шу каби йиғилишларни ўтказиш, минтақа ҳамкорликларини янада кенгайтиришда ижобий таъсирга эга бўлади ва мустақил мамлакатлар АҚШнинг таҳдид ва зўравонлик сиёсатларига қарши қатъиятлик кўрсатишларига туртки беради

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Эрон, афғонистон ва Ҳиндистон мамлакатларининг минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш ҳақидаги уч томонлама саммитини юқори баҳолади. 

 Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни ҳафталик ахборот анжуманидаги чиқишида, мухбирлар томонидан Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иштирокида Кобулда ўтказилган уч томонлама йииғилиш ҳақида  берилган саволга жавобан шундай айтдики,

шу каби йиғилишларни ўтказиш, минтақа ҳамкорликларини янада кенгайтиришда ижобий таъсирга эга бўлади ва мустақил мамлакатлар АҚШнинг таҳдид ва зўравонлик сиёсатларига қарши қатъиятлик кўрсатишларига туртки беради. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг Эроннинг Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида жойлашган консуллик идорасига ўт қўйилганлиги ва Эрон ислом жумҳуриятининг Париждаги элчихонасига уюштирилган ҳужум ҳақида ҳам тўхталиб шундай айтдики, ушбу иккала ҳодиса бир-бири билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. 

Баҳром Қосемийга кўра, Эроннинг Басрадаги консуллик идорасига ўт қўйилиши маълум унсурлар томонидан Ироқнинг ҳозирги ноқулай вазиятидан қулай фодаланиб, икки халқ алоқаларига ва муносабатларига таъсир ўтказиш учун амалга оширилди. 

Бироқ, яхшиямки, икки халқ алоқаларининг мустҳакамлиги боис, уларнинг қинғир ниятларининг рўёбга чиқишига йўл қўймади.