Инқилоб муаззам раҳбари: Эроннинг мутасадди идоралари жиноятчиларни таъқиб қилиб Суд маҳкамасига топширади
(last modified Sun, 23 Sep 2018 06:26:16 GMT )
сентябр 23, 2018 11:26 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Эроннинг мутасадди идоралари жиноятчиларни таъқиб қилиб Суд маҳкамасига топширади
    Инқилоб муаззам раҳбари: Эроннинг мутасадди идоралари жиноятчиларни таъқиб қилиб Суд маҳкамасига топширади

Инқилоб муаззам раҳбари идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу мурожаатларида ушбу террорчилик ҳодисасида шаҳид бўлганларнинг хонадон аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга сабр-тоқат, илоҳий таскин ва хотиржамлик тилаб қолдилар ҳамда аллоҳ таолодан шаҳидлар учун юксак ва юқори даражотларни сўрадилар.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон жануб ғарбидаги Аҳвоз шаҳрида шанба куни содир этилган террорчилик ҳодисаси ва ушбу  машъум ҳодисада бир қанча эронликларнинг шаҳид бўлиши ва оғир тан жароҳат олиши ортидан, ушбу кўнгилсиз ва мудҳиш ҳодисада шаҳид бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этилган мурожаатларида шундай таъкидлаб ўтдиларки, хавфсизлик ва разведка идоралари, мазкур жиноятларни содир этганларни зудлик билан аниқлаб, уларни таъқиб қилиб мамлакат Суд маҳкамаларига топширишларига масъул деб атадилар. 

Ул ҳазрат, Аҳвозда ёлланма сотқинлар ва террорчилар томонидан Эрон миллатига қарши содир этилган ушбу мудҳиш ҳодиса, Эрон халқи душманларининг разил ва қабиҳликларини яна бир бор ошкор этди деб таъкидладилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қўшимча қилишларича, аёллар ва ёш болаларга ҳамда бегуноҳ одамларга қарата ўт очадиган мазкур бағри тош ёлланмалар, инсон ҳуқуқлари ҳақида бонг урадиган риёкор ва ёлғончиларга қарашли бўлиб, уларнинг гинаю адоватлари қуролли кучларнинг намойишида миллий иқтидорни заифлаштира олмайди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг қайд этишларича, буларнинг жиноятлари минтақада Америка қўшма штатларининг  назорати остида бўлган давлатларнинг фитна ва ғаламизликларининг давом этиши бўлиб, улар Эронда нотинчликлар келтириб чиқаришни мақсад қилиб қўйишган.

Лекин улар ўзларининг мақсадларига асло ета олишмайди. Эрон халқи ўз йўлини шараф ва ифтихор билан давом эттиради ҳамда душманларни ғафлатда қолдиради. 

Ёрлиқ