Зариф: Аҳвоздаги террорчилик ҳужумида терроризм хомийлари ва уларнинг америкалик расмий масъулдир
(last modified Sun, 23 Sep 2018 08:23:15 GMT )
сентябр 23, 2018 13:23 Asia/Tashkent
  • Зариф: Аҳвоздаги террорчилик ҳужумида терроризм хомийлари ва уларнинг америкалик расмий масъулдир
    Зариф: Аҳвоздаги террорчилик ҳужумида терроризм хомийлари ва уларнинг америкалик расмий масъулдир

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Эрон жануб ғарбидаги Аҳвоз шаҳрида қуролли кучларнинг парад маросимида содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралаб шундай айтдики Эрон, минтақадаги терроризмнинг хомийларини ва уларнинг америкалик арбобларини шу каби ҳужумларда масъул деб билади. 

Муҳаммад Жавод Зариф шанба куни ўзининг Твиттердаги шахсий саҳифасида шундай таъкидлаб ёздики, Эрон Аҳвоздаги мудҳиш террорчилик ҳодисасига қатъий жавоб қайтаради. Унга кўра, хориж режимлари томонидан тайёргарликдан ўтган, молиявий ва қурол-яроқ жиҳатидан таъминланган террорчилар Аҳвозга ҳужум қилишди. 

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, ушбу террорчилик ҳужумида аёллар ва ёш болалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам нишонга олинди. Эрон эронликларни ҳимоя қилишда, қатъий ва зудлик билан жавоб беради. 

Кеча шанба куни Эрон жануб ғарбидаги Аҳвоз шаҳрида Эрон қуролли кучларининг парад маросимида ал-Аҳвозия деб номланган гуруҳ томонидан содир этилган террорчилик ҳужумида қуролли кучлар ва ноҳарбий бўлган тинч аҳолидан 25 нафари шаҳид бўлди ва кўплаб инсонлар оғир тан жароҳати олди. 

Эрон хавфсизлик кучларининг ҳушёрлиги билан уч нафар террорчи ҳалок бўлди ва бир нафар террорчи қўлга олинди. Ал-Аҳвозия номли террорчи гуруҳ ушбу террорчилик ҳужумининг масъулиятини ўз зиммасига олди. 

Ал-Аҳвозия такфирчи террорчи гуруҳи ўтган йилда ҳам Роҳёни Нур минтақаларига ташриф буюрган карвонга қарата ҳужум қилган эди.

Ёрлиқ