Шамхоний: терроризм исломий мамлакатлар ривожланишига асосий тўсиқдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37912-Шамхоний_терроризм_исломий_мамлакатлар_ривожланишига_асосий_тўсиқдир
Эрон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиблиги терроризм ва унинг келиб чиқишининг хавф -хатари, айниқса минтақадаги айрим режимлар томонидан ҳимоя қилинаётган такфирий ақидаларнинг бутун минтақани инқироз ва бўҳронга дучор этгани ва исломий мамлакатлар ривожланишига асосий тўсиққа айлангани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 24, 2018 20:02 Asia/Tashkent
  • ривожланишига асосий тўсиқдир
    ривожланишига асосий тўсиқдир

Эрон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиблиги терроризм ва унинг келиб чиқишининг хавф -хатари, айниқса минтақадаги айрим режимлар томонидан ҳимоя қилинаётган такфирий ақидаларнинг бутун минтақани инқироз ва бўҳронга дучор этгани ва исломий мамлакатлар ривожланишига асосий тўсиққа айлангани ҳақида хабар қилди.

Бугун Эрон Миллий Хавфсизлик кенгаши  бош котиби Али Шамхоний Теҳронда Озарбойжон республикаси ички ишлар вазири Рамил Усубовни қабул қилганида , қўшни давлатлар орасида ихтилофлар яратаётган АҚШ ва сионистик режими сиёсатларини кескин қоралаб,  ҳушёрликни сақлаб, конструктив  мулоқотларни кучайтириш орқали,  минтақадаги  мамлакатлар орасида пессимизм ва келишмовчиликларни вужудга келтиришга қаратилган душманларнинг ёмон ниятларини чипакка чиқариш керак деб таъкидлади.

Эрон Миллий Хавфсизлик кенгаши баёнотида АҚШ санкцияларининг ноқонунийлиги ва уларни бошқа мамлакатлардан Дональд Трампнинг қасос олиши воситасига айланганига тўхталиб, бундай ҳатти- ҳаракатлар нафақат таъсирсиздир, балки халқаро ҳамжамият орасида АҚШни янада изоляцияда қолишига сабаб бўлади деб келтирилган. 

Шамхоний ўз сўзарида Эрон ва Озарбойжон республикаси чегараларини дўстлик ва сулҳ чегаралари эканлини таъкидлаб,  барча имкониятларни кўптомонлама алоқалар, хусусан иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликларни кучайтиришга йўналтириш зарурлигини баён қилди.

Озарбайжон республикаси ички ишлар вазири Рамил Усубов ҳам Эрон жануби ғарбидаги Аҳвоз шаҳрида юз берган терактни кескин қоралаб,  террорчилар ва такфирий гуруҳларнинг ҳаракатларидан келиб чиқадиган умумий  таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, Баку давлати эҳтимолий таҳдидларга қарши курашда Эрон ислом жумҳуриятининг тажрибаларидан  фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда деб эълон этди.

У шунингдек Озарбайжон республикаси Эрон билан ҳамкорликларни  кучайтиришга интилмоқда деб айтди.