Руҳоний: Эрон нефтининг сотилишини олдини олиш амри маҳолдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37926-Руҳоний_Эрон_нефтининг_сотилишини_олдини_олиш_амри_маҳолдир
Америкаликларнинг Эрон нефтининг сотилишини тақиқлаш учун режалари нафақат амалга ошмайди балки, уларнинг мақсади ҳатто хатарли ҳисобланади. Доналд Трамп ўзининг хато ва нотўғри ҳаракатларини тўхтатиши лозим
(last modified 2018-09-25T06:28:10+00:00 )
сентябр 25, 2018 11:28 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон нефтининг сотилишини олдини олиш амри маҳолдир
    Руҳоний: Эрон нефтининг сотилишини олдини олиш амри маҳолдир

Америкаликларнинг Эрон нефтининг сотилишини тақиқлаш учун режалари нафақат амалга ошмайди балки, уларнинг мақсади ҳатто хатарли ҳисобланади. Доналд Трамп ўзининг хато ва нотўғри ҳаракатларини тўхтатиши лозим

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ томонидан Эрон нефтининг сотилишини олдини олиш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатларига ишора қилиб шундай таъкидладики, америкаликларнинг Эрон нефтининг сотилишини тақиқлаш учун режалари нафақат амалга ошмайди балки, уларнинг мақсади ҳатто хатарли ҳисобланади. 

Ҳасан Руҳоний душанба куни Нью-йоркда АҚШ оммавий ахборот воситаларининг етакчилари билан қилган суҳбатида, шундай айтдики, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Эрон миллатига қарши олиб бораётган нотўғри сиёсатларини ва кескин ҳаракатларини қайтадан кўриб чиқиб ислоҳ этиши керак. 

Унга кўра, Доналд Трамп ядровий келишувдан асоссиз равишда чиқиб кетди ва Эрон халқини ҳеч қандай далилсиз санкция ва таҳдид қилди. Бундан ташқари Эроннинг ички ишларига аралашади. Шундан келиб чиқиб, Доналд Трамп ўзининг хато ва нотўғри ҳаракатларини тўхтатиши лозим. 

Ҳасан Руҳонийнинг қўшимча қилишича, АҚШ томонидан Эрон халқига қарши жорий этган санкциялари ноқонуний ва золимона ҳисобланади. 

Ушбу санкциялар Эрон халқининг АҚШ давлати томонидан олиб борилаётган кескин чораларига нисбатан ўзларининг салбий муносабатларини билдиришларига туртки берди. Натижада эса, миллионлаб эронликлар иштирок этаётган намойишларда Эрон халқининг АҚШ давлатига қарши шиорлари янада шиддатли тус олди.