Терроризмга қарши кураш учун минтақавий механизмларнинг яратилишига урғу берилди
-
Терроризмга қарши кураш
Теҳрон шаҳрида " Минтақавий хавфсизлик диалоги" мавзусидаги йиғилиш қатнашувчилари чет эл кучларининг аралашувисиз терроризмга қарши кураш учун минтақавий механизмларнинг яратилишини таъкидлашди.
Эрон ислом жумҳуриятининг ташаббуси ҳамда Россия, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон мамлакатлари вакилларининг иштирокида бугун Теҳрон шаҳрида " Минтақавий хавфсизлик диалоги" мавзусидаги минтақа мамлакатлари миллий хавфсизлик органлари маслаҳатчилари ва котибларининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.
Эрон олий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний бу йиғилишда терроризмга қарши курашда айрим мамлакатларнинг иккиёқлама сиёсатлари ва позицияларини қоралаб, такфирий ақидаларни вужудга келтириш ва тарқатиш, террорчиларни логистик, сиёсий ва молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш шунингдек, терроризга қарши курашни баҳона қилиб бошқа мамлакатлар ички ишларига арлашиш, иккиёлама позицияга эга давлатлар сиёсатидир, деб изоҳлади.
Али Шамхоний ўз сўзларида минтақа мамлакатларининг қўшма манфаатлари асосида минтақа хавфсизлиги масалаларидаги муамоларни шарҳлаш кераклиги, зеро ушбу ҳатти-ҳаракатлар билан чет эл давлатларининг бирёқлама сиёсатларининг олдини олиш имконияти пайдо бўлади деб қўшимча қилди.
Россия миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Теҳронда ўтказилган " Минтақавий хавфсизлик диалоги" йиғилишини терроризмга қарши кураш заминасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг нишонаси эканлигини таъкидлаб, илова қилди: АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий иштироки, бу мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш у ёқда турсин, ҳатто Афғонистон хафсизлигининг янада ёмонлашишига олиб келган.
Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бӯйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб Афғонистон ҳам худди Эрон каби терроризмга қарши кураш фронтининг олдинги чизиғида жойлашганига ишора қилиб, деди: Афғонистондаги террорчи гуруҳлар чет эл мамлакатлари томонидан қурол- яроқ ва молиявий жиҳатдан қўллаб- қувватланар экан, террорризмга қарши кураш яхши самара бермайди.
Ҳиндистон бош вазири миллий хавфсизлик масалалари бўйича малаҳатчиси Ажит Дувал Теҳронда ўтказилган йиғилишни таҳдидлар ва терроризмга қарши кураш учун лозим чора -тадбирлар кўриб чиқиш жараёнида катта таъсирга эга эканлигини таъкидлаб, гиёҳванд моддалар контранбаси даромадларига таъяниб, таъсирини кучайтираётган минтақадаги террорчилик гуруҳлар фаолиятининг кенгайиши ҳамда таъсирига қарши кураш механизмларидан фойдаланиб, террористларнинг радикал фаолиятининг олдини олиш зарурлигини эълон қилди.
Хитой давлати миллий хавфсизлик масалалари бўйича масъули Данг Жинг Вей ҳам минтақавий хавфсизлик механизмларини яратиш ва террорчиларга қарши маълумотлар базасидан муштарак фойдаланишни таклиф қилди.