Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Муқаддас мудофаа даврида Эрон халқининг енгилмас бўлганини барчага маълум қилишимиз лозим
(last modified Thu, 27 Sep 2018 06:37:33 GMT )
сентябр 27, 2018 11:37 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Муқаддас мудофаа даврида Эрон халқининг енгилмас бўлганини  барчага маълум қилишимиз лозим

Муқаддас мудофаага доир санъат асарлари ва филмларни таржима қилиб, жаҳон аҳлига Эрон халқининг қаҳрамонлигини кўрсаташимиз зарур.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари чоршанба асрида мамлакат қуролли кучларининг айрим қўмондонлари, уруш иштирокчилари, фидоийлар ва санъат вакиллари билан бўлган учрашувда Муқаддас мудофаа (Эрон ва Ироқ ўртасида бўлган уруш вақти) ни  яккаҳукмронлик ҳокимиятига  айланган дунёда қудрат муносабатлари вазиятини ифода этган бир ҳаракат эканлигини баён этиб, Муқаддас мудофаа вақтида курашган эронликлар  ўзларининг эзгу  амаллари билан ўша вақтда   ёввоий ва золим бўлган ҳамда маънавият ва  инсофдан узоқ бўлган дунё воқелигини аён этиб, бу аччиқ  ҳақиқатни  жаҳон аҳлига маълум қилдилар.

Ул ҳазрат Эрон ва Ироқ уруши вақтида босқинчи душман қаршисида Эрон халқининг тенг бўлмаган шароитларига оид намуналар келтириб, илова қилдилар: Эрон халқига оддий имкониятлар, ҳатто тиконли симлардан ҳам фойдаланиш тақиқланган бир ҳолда Баъс босқинчи режимини  зўравон қудратлар энг замонавий қуроллар билан таъминлашарди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларига кўра, бугунги кунда кимёвий қуроллардан фойдаланилгани ҳақида  Ғарб давлатлари қичқириқлар йўлга солишади, ҳолбуки улар Эрон ва Ироқ уруши вақтида Саддом режимига кимёвий қуроллар беришган эди ва ушбу қуроллар Сардаштга ўхшаган шаҳарларда фойдаланилди.

Ул ҳазрат саккиз йил давом этган Эрон ва Ироқ уруши даврида Франция ва Германия давлатлари  Саддом режимига қурол-яроқ беришганига ҳам ишора қилиб ўтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг таъкидлашларича,Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ўша вақтда ҳам сиёсий, иқтисодий ва тарғиботий санкциялар жорий этилган эди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашларича, Инқилобнинг  аввалги  ва Муқаддас мудофаа даврида  ушбу Инқилоб ниҳолини юлиб ташлаш учун зўравон қудратларнинг ҳарқатлари самарасиз бўлгани мисоли бугунги кунда ҳам уларнинг фитналарини Аллоҳга таваккал қилиб, бартараф этиш мумкин.

 

 

 

 

Ёрлиқ