Эрон жануби-шарқида террорчилик бир гуруҳ нобуд этилди
Сиистон ва Балучистон вилоятидаги Саровон туманида террорчилик гуруҳи билан бўлган тўқнашувда 4 нафар террорчи ҳалок бўлди.
ИРНАнинг хабар беришича, Исломий Инқилоб Қўриқчилари Корпуси кучлари қўшни мамлакатдан Эрон Ислом Жумҳурияти чегара ҳудудларидан бири бўлган Саровон туманида террорчилик амалиётларни бошлаш учун ҳужум қилган террорчилар гуруҳини нобуд қилишган.
Жума тонгида юзага келган ушбу тўқнашувда 4 нафар террорчи ҳалок ва икки нафари ярадор бўлган ва уларнинг қолган шериклари қўшни мамлакатнинг ичкарисига қочиб кетишган.
Исломий Инқилоб Қўриқчилари Корпусига қарашли Қудс қароргоҳи пиёда кучлари мамлакатнинг Хавфсизлик ва Ички ишлар кучлари билан биргаликда жосуслик ташкилотлар тайёрлаб юбораётган айрим террорчилик гуруҳларга қарши ҳушёрлик билан кураш олиб боришини ва Эрон халқи хавфсизилигини ҳар томонлама ҳимоя этишни таъкидлаган.