Эрон дзюдочиси дунёнинг энг яхши спортчиси сифатида тан олинди
Халқаро дзюдо федерацияси рейтингида эронлик спортчи энг юқори ўринга эга бўлди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Халқаро дзюдо федерацияси эълон қилган янги рейтингда эронлик спортчи Саъид Малоий 81 килограммлик вазнда энг юқори ўринга эга бўлди.
У Баку шаҳрида жорий йилда барпо этилган дзюодо мусобақасида ва ундан олдинги рақобатларда энг яхши натижаларга эришган эди.
Айниқса, 2018 йилнинг 23-сентябрида Баку шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича халқаро мусабақада дунёнинг 125 мамлакатидан келиб иштирок этган 758 спортчи орасида Саъид Малоий энг яхши натижалар билан олтин медалга сазовор бўлган эди.
Жамоалар рейтинги бўйича ҳам эронлик дзюдочилар 6499та имтиёзга эга бўлиб, жаҳонда спортнинг ушбу турида иккинчи ўринни қўлга киритишди.