Эронлик мутахассислар ҳаво орқали ўт ўчириш системасини яратишди
Эрон биринчи бор, тараққий этган ва модерниция қилинган системани лойиҳалаштириб, ишлаб чиқарди. Ўт ўчиришга мўлжалланган самолёт орқали беш сония ичида 18 тонна сувни, аланга ичида қолган майдон ва ҳудудга, тегишли намунага мувофиқ сепади.
Эрон мудофаа вазирлигининг ҳаво саноати ташкилоти мутахассисларининг катта кўламли ёнғинга қарши курашишдаги янги ютуқлари намойиш этилди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий сешанба куни, Эрон марказидаги Исфахон шаҳрида Эрон мудофаа вазирлигининг ҳаво саноати ташкилоти мутахассисларининг
катта кўламли ёнғинга қарши курашишдаги янги ютуқларини намойиш этиш маросимидаги чиқишида шундай айтдики, Эрон биринчи бор, тараққий этган ва модерниция қилинган системани лойиҳалаштириб, ишлаб чиқарди.
Ўт ўчиришга мўлжалланган самолёт орқали беш сония ичида 18 тонна сувни, аланга ичида қолган майдон ва ҳудудга, тегишли намунага мувофиқ сепади.
Эрон мудофаа вазири, Эрон мудофаа вазирлиги ҳаво саноати ташкилоти мутахассисларининг катта кўламли ёнғинга қарши курашишдаги янги ютуқларининг қобилиятини ва имкониятини изоҳлаб, шундай айтдики,
айни пайтда ҳаво орқали ўт ўчириш мажмуасини яратиш ва лойиҳалаштириш технологияси ва функцияси чекланган мамлакатларнинг монополиясида бўлиб, Эрон мудофаа саноати мутахассислари ҳам ушбу мажмуани қуриш лойиҳасини уддасидан чиқишди.