Эрон Аҳвоздаги террорчилик жиноятининг ташкилотчиларига ракета билан жавоб қайтарди
(last modified Mon, 01 Oct 2018 08:55:20 GMT )
октябр 01, 2018 13:55 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Соқчилар корпусининг Ҳаво ҳужумларига қарши бӯлинмаси бугун тонгда Суриядаги Фурот дарёсининг шарқий қирғоғида Аҳвоздаги теракт ташкилотчилари объектларига ракета зарбаси берди.

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси  Ҳаво ҳужумларига қарши бӯлинмаси Кирмоншоҳдан туриб Суриядаги Фурот дарёсининг шарқий қирғоғида Аҳвоздаги теракт ташкилотчилари объектларига бир неча ер-ер русумидаги баллистик ракеталар билан зарба берди.

Лондон ва Риёз томонидан дастакланадиган ИШИД ва Ал Аҳвозия такфирий гуруҳларининг гумашталари  жорий йилнинг 22 сентябр куни Аҳвоз шаҳрида "Муқаддас  мудофаа" ҳафталиги муносабати билан ӯтказилаётган Қуролли кучлар парадига террорчилик ҳужуми уюштиришди. Натижада 25 нафар шаҳид, ӯнлаб эронлик бегуноҳ кишилар мажруҳ бӯлди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари яқинда  Осиё ӯйинлари совриндори бӯлган Эрон Ислом Жумҳуриятининг бир гуруҳ спортчилари билан мулоқот чоғи  Аҳвозда шанба куни амалга оширилган террорчилик ҳодисасига ишора қилиб, дедилар: "Маълумотларга кӯра бу мудҳиш ҳодиса Сурия ва Ироқда муаммоларга дуч келган чоғи Америка орага тушиб жонларини омон сақлайдиган, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг чӯнтагига кӯз тиккан қӯрқоқ гуруҳларнинг ишидир".

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  илова қилдилар: Аҳвоздаги машъум ҳодисани амалга оширганларга қатъий зарба берилади.

ИШИД ва террорчи такфирий гуруҳлар Сурия ва Ироқда оғир зарбаларга учраб, гандираклаб қолган чоғи Аҳвоз шаҳрида амалга оширилган терррорчилик ҳодисаси мустабид давлатларнинг террорчиларни ҳимоя қилиши ва уларни Эронга қарши йӯналтиришининг асосий мақсадини фош этди. 

Маълумки, Американинг Эронга қарши стратегик мақсадларидан бири Эронда террорчилик таҳдидлари ва хавфсизлик соҳасида тангликни вужудга келтиришдан иборат.

 Британиянинг "Independent" газетаси ёзади: "...Зӯравонликка асосланган гуруҳлар ва Саудия Арабистони ӯртасида мустаҳкам алоқалар мавжуд бӯлиб бу мамлакатнинг уларни молиявий жиҳатдан таъминлаши шубҳасиздир".

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф якшанба куни CNN телеканалига берган интервюсида Арабистоннинг минтақа хавфсизлигини издан чиқаришда тутган мавқеи ҳақида тӯхталиб, деди: "Эронга ҳужум уюштирган террорчиларнинг иш ҳақи Саудия Арабистони томонидан яхшироқ тӯланиши ҳаммага маълум. Саудия Арабистонининг валиаҳди бундан бир ярим йил бурун улар урушни Эроннинг ичкарисига олиб кириш ҳаракатида эканликларини ошкора эълон қилганди."

Аммо бу лойиҳанинг тарроҳлари унутмасликлари керакким, Эрон бу каби машъум ҳоддисаларга қатъий жавоб қайтаради ва Эронни нотинч қилиш умидида бӯлганларни қилмишларига пушаймон этади. 

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси бундан бир йил олдин ҳам, ИШИД гумашталари Теҳрон шаҳрида террорчилик ҳодисасини амалга оширганлари чоғи 6 та ракета билан уларнинг Дейр-аззур минтақасидаги қароргоҳига зарба бериб, тинчитиб қӯйган эди. 

Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси  Ҳаво ҳужумларига қарши бӯлинмасининг  Аҳвоздаги теракт ташкилотчилари қароргоҳига бугун бомдод пайти берган ракета зарбаси ҳам худди шундай жавоб зарбаси эди.