Зариф: Эронга қарши санкция ва босимлар ҳеч вақт натижа бермаган
(last modified Wed, 03 Oct 2018 14:29:16 GMT )
октябр 03, 2018 19:29 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эронга қарши санкция ва босимлар ҳеч вақт натижа бермаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Америка ва Сионистик режимнинг таҳдидларига ишора қилди.

Чоршанба куни ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф China Global Television Network телеканали билан қилган суҳбатида ўзаро ҳурмат ва ишонч музокараларда натижа беришини урғулаб, Америка ва Эрон ўртасидаги сўзлашувлар воқелик асосида бўлишини, зеро музокара танҳоликда ҳеч қанақа муаммони ҳал қилмаслигини баён этди.

Ушбу телеканалнинг бошловчиси Эрон Ташқи ишлар вазиридан америкалик ҳамкасби Майк Помпео билан учрашиш имкони борлиги ҳақда  ҳам савол берди ва унга жавобан Муҳаммаджавод Зариф деди: АҚШ масъуллари Дональд Трамп раҳбарлигида халқаро ҳужжат бўлган Эрон ядровий келишувини кўрмасликка олиб, ўзаро ҳурмат ва халқаро шартномаларга эътибор қаратмасликларини   намоён этишди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф China Global Television Network телеканали билан қилган суҳбатида Эрон ва Хитой ўртасидаги  яхши муносабатларга ишора қилиб ўтди.

 

Ёрлиқ