Эрон Параосиё ўйинларида учинчи ӯринга кӯтарилди
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинларининг 5-куни Эрон спортчилари учун муваффақиятли кечди. Бугун уларнинг медаллари 77тага етди. Натижада Эронлик спортчилар жадвалнинг учинчи поғонасига кӯтарилишди.
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган Параосиё ўйинларида эронлик спортчилар 28 олтин, 23 та кумуш ва 26 бронза медалини қўлга киритиб, медаллар бӯйича учинчи жойга кӯтарилишди.
Параосиё ўйинларида хитойлик спортчилар 97 олтин, 42 та кумуш ва 38 бронза медал билан жадвалнинг биринчи, Жанубий Кореяликлар 33 олтин, 31 та кумуш ва 23 бронза медал билан жадвалнинг иккинчи ӯрнидалар.
III Параосиё ўйинлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида 6-13 октябр кунлари ӯтказилиши белгиланган. Бу мусобақаларда 41 мамлакатдан борган 2880 спортчи спортнинг 18 тури бӯйича куч синашишмоқда.
Эрон Ислом жумҳуриятининг 209 спортчиси бу мусобақада спортнинг 13 тури бӯйича фаол қатнашмоқда.