Параосиё - 2018 ўйинларида Эронлик спортчилар 32 та медални қўлга киритишди
октябр 11, 2018 11:18 Asia/Tashkent
Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги III Параосиё ўйинларининг бешинчи кунида Эрон вакиллари 13 та олтин, 9 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритишди
Параосиё ўйинларида Эронлик спорчилар турли йўналишда 32 та медални ўз ҳисобларига қўшишди.
Эронлик спортчилар ҳозиргача ушбу Параосиё ўйинларида 30 та олтин медал, 23 та кумуш ва 27 та бронза медалларни қўлга киритишди.
III Параосиё ўйинлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида 2018 йилнинг 6-13 октябр кунлари ӯтказилиши белгиланган. Бу мусобақаларда 41 мамлакатдан борган 2880 спортчи спортнинг 18 тури бӯйича куч синашишмоқда.
Эрон Ислом жумҳуриятининг 209 спортчиси бу мусобақада спортнинг 13 тури бӯйича фаол қатнашмоқда.