Эронлик таэквондочилар олтин медални қўлга киритишди
(last modified Sun, 21 Oct 2018 09:20:59 GMT )
октябр 21, 2018 14:20 Asia/Tashkent
  • Эронлик таэквондочилар олтин медални қўлга киритишди
    Эронлик таэквондочилар олтин медални қўлга киритишди

Эронлик таэквондочи Орминҳодий Пур Манчестер Грандприси учун бўлиб ўтган халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, шанба куни 58 килограмгача бўлган вазн бўйича кураш давомида финал босқичида Орминҳодий Пур 16-12 натижа билан Жанубий Кореялик Тай Ҳон Кимни мағлуб этди ҳамда Манчестер Грандпри мусобақаларида олтин медални қўлга киритиб жаҳон чемпиони бўлди. 

Жума кунида ҳам Эроннинг таэквондо жамоаси аъзоси Мирҳошим Ҳусайни ва Сажод Мардоний кумуш ва бронза медални қўлга киритишган эди. 

2018 йилнинг Таэквондо грандприси бўйича тўртинчи мусобақалар 19 октбяр куни Британия мезбонлигида бошланди ва якшанба куни тугади.   

Ёрлиқ