Зариф: АҚШ Эронга қарши санкция қўллаш орқали ўз мақсадларига эришолмайди
(last modified Mon, 29 Oct 2018 14:04:19 GMT )
октябр 29, 2018 19:04 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ТИВ раҳбари 4 ноябрь куни Эронга қарши АҚШ санкцияларининг иккинчи босқичини ижро этилишига тўхталиб, бу санкциялар билан ҳам ҳеч қандай янги нарса юз бермайди, зеро бу маротаба ҳам АҚШ санкция қўллаш йўли орқали ўз мақсадларига эриша олмайди деб таъкидлади.

Эрон, Туркия ва Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарларининг учтомонлама йиғилишида қатнашиш учун Истанбулга сафар қилган Муҳамаджавод Зариф бугун Истанбул шаҳрида ИРНА ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида  Эронга қарши санкция жорий этиш орқали Вашингтон ўзининг иқтисодий ва сиёсий мақсадларини амалга ошира олмайди деб айтди.

Зариф шунингдек Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасида тузилган механизмларни ижро этилиши билан АҚШ Халқаро миқёсида янада чуқур  изоляцида қолади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Ол Сауд режимининг танқидчиси Жамол Қошиқчининг қатл этилишини Халқаро миқёсида кенг- қамровли акс- садоларга сабаб бўлганига ишора қилиб, Туркия давлати қатъиятлик ва аниқ тарзда ушбу жиноятнинг турли жиҳатларини ўрганиб чиқишга муваффақ бўлди. Эрон давлати Анқарани муҳокамалар ва ўрганишларда мазкур жиноятни содир этганлар  борасида аниқ натижаларга эриша олишига умид қилади деб аниқлик киритди.

Зариф ўз сўзларида Истанбулда ўтказиладиган Эрон, Туркия, Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбарларининг учтомонлама учрашувида  транзит, иқтисодий ва ҳамкорилк алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама этилишини маълум қилди.

 

Ёрлиқ