Минтақа муаммоларини ҳал этиш учун Теҳрон, Анкара ва Бокунинг муштарак позицияси.
(last modified Tue, 30 Oct 2018 14:12:35 GMT )
октябр 30, 2018 19:12 Asia/Tashkent
  • Минтақа муаммоларини ҳал этиш учун Теҳрон, Анкара ва Бокунинг муштарак позицияси.

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири минтақа муаммоларини ҳал этиш учун Теҳрон, Анкара ва Бокунинг позицияларини муштарак деб билди.

Эрон телерадио кампаниясининг хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Озарбойжон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари иштирокида бугун ўтказилган Истанбулдаги йиғилишда ҳамкорликларни мустаҳкамлаш, халқнинг фаровонлигини яхшилаш ва минтақанинг муаммоларини ҳал этиш учун бу уч мамлакат муштарак позицияга эгалар,- деб айтди. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Американинг биртомонлама сайъ-ҳаракатларини маҳкум этиш ва Баржом ядровий муштарак комплекс сайъ-ҳаракатларни қуллаб қувватлашда минтақа мамлакатларининг ҳамкорлик қилишларидан миннатдорчилик билдирди.

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири иқтисодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун хусусий сектордан фойдаланиш ҳамда билимга асосланган иқтисодиёт соҳасида Эрон, Туркия ва Озарбойжон республикаси яхши имкониятларга эгадир,-деб таъкидлади.

Эрон, Озарбойжон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама олтинчи йиғилишлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилди.  

Муҳаммад Жавод Зариф, Элмор Муҳаммадёров ва Мавлуд Човуш Уғлу уч томонлама ушбу йиғилишда иқтисодий турли соҳалар, жумладан транзит, транспорт, коммуникация, энергетика, божхона ва қизиқтирадиган бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик қилишни таҳлил этишди. Минтақавий ва сиёсий ҳамкорликлар, айниқса минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишда кўмак бериш Эрон, Озарбойжон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама йиғилишларида кўриб чиқилган бошқа муҳим мавзўларидан эди.        

Ёрлиқ