Ғарб ОАВларида  Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари сӯзларининг акс садоси
(last modified Sun, 04 Nov 2018 08:39:42 GMT )
ноябр 04, 2018 13:39 Asia/Tashkent
  • Ғарб ОАВларида  Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари сӯзларининг акс садоси

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шанба куни зўравон қудратларга қарши кураш миллий куни-- 13- обон  остонасида минглаб эронлик ўқувчилар ва талабаларни қабул қилдилар.

Мулоқот чоғи буюк шайтон -яъни АҚШнинг  Эронга қарши сўнгги 40 йил мобайнидаги фитналарини амалга оширишда қаттиқ мағлубиятга учраганига тўхталиб,  эронлик  талабалар томонидан АҚШ жосуслик уясининг тасхир  ва унинг ярамас кирдикорларининг фош этилиши  АҚШ юзига туширилган тарсаки эди деб таъкидладилар.

Инқилоб Раҳбари  дунёнинг аксарият сиёсатчилари ва жамиятшунослари томонидан  АҚШ "юмшоқ қудрати"нинг кучсизлангани ва нобуд бўлиб кетаётгани тан олинганига ишора қилиб, АҚШнинг юмшоқ кучи бошқа мамлакатларга Вашингтон ақидаларини ўтказиш ва бошқа халқларни АҚШ қарашларини қабул қилишга ундаш маъносини англатади, аммо бугунги кунда унинг ушбу ҳатти -ҳаракати мисли кўрилмаган даражада таъсирсиз бўлиб қолган, дея илова қилдилар.

Нью-Йорк Таймз канали сайти Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг «АҚШ Эронга қарши сўнгги 40 йил мобайнидаги фитналарини ижро этишда қаттиқ мағлубиятга учраган» сӯзларини иқтибос келтирган.

Ассошиэйтед пресс эса ёзди: Исломий Инқилоб раҳбари АҚШ жосуслик уясини тасхир  ва фош этилгани кунидан бир кун олдин Америка бугун 1979 йилдаги АҚШдан кӯра заиф деб сӯз юритдилар. "АҚШ Эронга қарши сўнгги 40 йил мобайнидаги жумладан, ҳарбий, иқтисодий ва таблиғот фитналарини ижро этишда қаттиқ мағлубиятга учраган".

 

Ёрлиқ