Имом Ризо(а)нинг шаҳодат топган куни
-
Имом Ризо
Эртага пайшанба куни ҳижрий қамарий 1440 йил сафар йнинг 29 чиси милоидй ҳисоб лиан 2018 йил 8 ноябрь кунидунё шиалариниг 8 имоми Ҳазратимом Ризо /а/ниг шаҳид бўлгани кунига тўғри кеклади.
Имом Ризо (а) 148 чи ҳижрий қамарий йилнинг 11 зийқиъда ойида Мадинаи муннаварада дунёга келгандилар. Ул Ҳазрат 35 ёшликида шиилар имомлиги ва раҳбарлигини зимага олдилар ва 203 ҳижрий қамарий йили сафар ойинингиг охирида шаҳодатга етдилар.
Имом Ризо алайҳи салом "ғариб" лақабини ҳам олган эди. Чунки Аббосийлар ҳокими Маъмун томонидан тазйиқ ўтказиши сабабли пок ўз аждодларининг сарзамини бўлган Мадина шаҳрини тарк этиб, Маъмун қароргоҳи Хуросонга келган эди. Ва ниҳоят ғурбатда шаҳид бўлди.
Маъмун ўзининг хом хаёли билан Имом Ризо алайҳи салом вилоятни қабул қилиши билан ҳам аҳли байт алайҳи саломни севадиганларнинг ноқонуний ҳокимиятига қарши қиёмининг олдини олиш ва Имомни тўлиқ тарзда ўз назорати остига олишни ва энг муҳими. ўзининг ноқонуний ҳокимиятини Имом Ризо алайҳи салом номи билан жилвалантиришни истарди. Аммо Имом Ризо алайҳи салом огоҳлик ҳаракатлари билан ушбу фурсатни исломни қайтадан жонлаштириш ва мусулмонларни ҳидоят этиш учун сарфлади.
Имоматнинг саккизинчи имоми Имом Али Бин Мусо Ар-Ризо алайҳиссалом дунёни тарк этиши билан нубуват бўстонининг яна бир гули сўлди. Аммо унинг малакутий оромгоҳи эса, Эронда ҳалигача зиёратчилар ва мусулмонларнинг зиёратгоҳига айланган бир муқаддас макон бўлиб қолган. Бугун имоматнинг саккизинчи имоми шаҳодат топган кунига туғри келади. Шунинг учун ушбу қайғули муносибат билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.
Имом Али Бин Мусо алайҳи салом турли лақабларни олган эдилар. Аммо ушбу имомнинг сифат ва лақабларидан энг машҳури "Ризо" эди. Яъни ул ҳазрат Парвардигорнинг истак-хоҳишига розий эди ва шунингдек дўстлари ҳам ул ҳазратдан розий эдилар ва душманлари эса норозий бўлиш учун ул ҳазратдан далил топмас эдилар.
29 чи сафар ойи яъне Имом Ризо (а) нинг шаҳодат йиллиги муносабатида Эрон мусулмонлари қора кийимлар кийиб, мотам ва аза мароимларини бажо келтирдилар. Хусусан Имом Ризо (а)нинг пок ҳарамлари жойлашган Муқаддас Машҳад шаҳрида хам кенг қамрловли сатҳда Ул Ҳазрат пок ҳарамлари, масжидлар ҳусейниялар аза маросимларини барпо этадилар.