Эронлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида яна чемпион бўлди.
Эронлик оғир атлетикачи Суҳроб Муродий оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида рекорд қуйиб иккинчи марта кетма-кет жаҳон чемпиони бўлди.
Исна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, эронлик оғир атлетикачи Суҳроб Муродий бугун Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 96 кг вазн тоифасида даст кўтаришда 186 кг ва силтаб кўтаришда 230кг ҳамда умумий ҳисобда 416 кг оғирликни кўтариб 3-та олтин медалларга сазовор бўлди.
Муродий бу чемпионатда даст кўтаришда жаҳон рекордини 1 кг, силтаб кўтариш рекордини 5 кг ва умумий ҳисоб рекордини 15 кг кўпайтиришга муваффақ бўлди.
Жаҳон чемпионатида қатнашган хитойлик ва руминиялик спортчилар ҳам 96 кг вазн тоифасида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллашди.
Оғир атлетика бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати 1 ноябр куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида бошланди ва 10 ноябргача давом этади.