МАГАТЕ яна бир бор Эроннинг ядровий битимдаги мажбуриятларига содиқлигини тасдиқлади
(last modified Tue, 13 Nov 2018 09:37:12 GMT )
ноябр 13, 2018 14:37 Asia/Tashkent
  • МАГАТЕ
    МАГАТЕ

Халқаро Атом энергияси Агентлиги янги мавсумий ҳисоботида 13 -марта Эрон ислом жумҳуриятининг Халқаро ядровий келишув доирасидаги ўз мажбуриятларига риоя қилаётганини тасдиқлади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Халқаро Атом энергияси Агентлиги Бош директори Юкио Амано янги ҳисоботида  Эрон илгаригидек ядровий битим доирасидаги барча мажбуриятларини ижро этмоқда, деб таъкидлади.

Амано шунингдек, Эрон уранни бойитиш ва сақлаш учун рухсат этилган чегарадан чиқмаган ва ўзининг ядровий марказларини текширишлари учун Халқаро Атом энергияси Агентлиги инспекторларига зарурий шароитни яратиб берган,  деб изоҳлади.

МАГАТЕ дастури асосида бу агентлик бош директорининг ҳисоботи  бошқарувчилар кенгашининг мавсумий йиғилиши ўтказилишидан 7-10 кун олдин тайёрланади ва ўрганиб чиқилиши учун Халқаро Атом энергияси агентлигига аъзо мамлакатларга топширилади.

Айтиш жоизки, МАГАТЕнинг бошқарувчилар кенгашининг келаси йиғилиши  22 ноябрь куни Венада бўлиб ўтади.

МАГАТЕ  ҳисоботлари асосида Эрон ҳар доим ядровий келишув доирасидаги ўз мажбуриятларига содиқлигини маълум этган. Аммо АҚШ президенти Дональд Трапм  май ойида бирёқлама тарзда ядровий битимдан чиқиб, Эронга қарши янги санкцияларни жорий этди.

 

Ёрлиқ