Эрон ташқи ишлар вазири Ол Сауд режимининг террорчилик режаларига муносабат билдирди
(last modified Tue, 13 Nov 2018 12:09:12 GMT )
ноябр 13, 2018 17:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Ол Сауд режимининг террорчилик режаларига муносабат билдирди
    Эрон ташқи ишлар вазири Ол Сауд режимининг террорчилик режаларига муносабат билдирди

Муҳаммад Жавод Зариф АҚШда чоп эталадиган Нью-Йорк Таймз рўзномасининг саудияликларнинг эронлик масъуллар ва таниқли шахсларни террор қилиш бўйича режалари ҳақидаги хабарини тасдиқлади.

Эрон ташқи ишлар вазири саудияликларнинг эронлик таниқли шахсларни террор қилишларига доир режалари ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Қатарнинг ал-Арабий ал-Жадид рўзномаси билан ўтказган суҳбатида АҚШда чоп эталадиган Нью-Йорк Таймз рўзномасининг саудияликларнинг эронлик масъуллар ва таниқли шахсларни террор қилиш бўйича режалари ҳақидаги хабарини тасдиқлади. Унга кўра, Эрон саудияликларнинг режалари ҳақида олдинда хабардор бўлган. 

Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Арабистон Эрон ичкарисида уруш чиқаришни расман эълон қилган. Шундан сўнг, Эрон ислом жумҳурияти қуролли гуруҳлар ва террорчи гуруҳлар фаолияти билан хусусан мамлакатнинг шарқий чегара ҳудудида террорчиларга тўқнаш келди. 

ИШИД террорчилик гуруҳи террорчилик амалиётини бошлади ва Эрон парламентида террорчилик ҳаракатларини содир этди. Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, саудия расмийлари минтақада яккаҳумронлик ўрнатишни кўзлашмоқда. 

Саудияликларнинг эронлик таниқли шахсларни йўқ қилиш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ва режалари амалга ошмайди.   

Ёрлиқ