Эронда мина ва пистирмага қарши зирҳли машина тақдимоти бўлиб ўтди (ВИДЕО)
Бугун Эрон мудофаа вазири иштирокида бўлиб ўтган маросимда "Тўфон" русумли мина ва пистирмага қарши зирҳли машина тақдимоти бўлиб ўтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, уруш зоналарида жанговар фаолиятларни олиб боришга мосланган бу зирҳли машина юқори тезлик, тоғли минтақаларда вертикал ва горизонтал ҳаракатланиш, ҳамда турли тўсқилардан ўтиш қобилиятига эгадир.
Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий "Тўфон" русумли зирҳли машинанинг тақдимоти маросимида Эрон Мудофаа вазирлигининг стратегияси бошқа мамлакатларга таянмасдан, ички потенсиаллардан фойдаланиб, қуролли кучларни энг модерн ва замонавий ҳарбий техника тажҳизотлар билан таъминлашдан иборат эканини таъкидлади.
Амир Ҳотамий ўз сўзларида бугунги кунда Эрон Мудофаа вазирлигининг кўптомонлама тайёргарлиги ва превентив қудрати ўз авжига етган, деб изоҳлади.
Унга кўра "Тўфон" зирҳли машинаси 10 нафар экипаж ва 100 километр соат тезлиги билан ғилдирагининг камераси ёрилган пайтда ҳам 50 километр радиусгача ҳаракат қилиши мумкин.