Теҳрон жума намози хатиби: Эрон қуролли кучлари қудратли ва мудофаа этувчи кучдир
Теҳрон жума намозининг имоми, Эрон Ислом Жумҳуриятининг қуролли кучларини қудратли, мудофаа этувчи ва тинчлик яратувчи кучдир,-деб айтди.
Сайид Муҳаммад Ҳасан Абутуробифард Теҳрон жума намозида қилган хутбасида Эрон армиясининг денгиз флоти кунига ишора этиб, душман таҳдидлари билан қарши кураш олиб бориш учун Эрон қуролли кучларининг қудрати ва қобилиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Озар ойининг 7-чиси (28 ноябр) "Пайкон" ракета отувчи кема экипажининг қаҳрамонлик кўрсатган йиллиги ва Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг денгиз кучлари куни эди.
Бу кунда Пайкон ракета отувчи кемасининг экипажи "Марворид" амалиётида унитилмас қаҳрамонлик кўрсатиб Ироқнинг Ал-Уммия ва Ал-Бакр номли нефт экспорт қилувчи марказларига ҳужум қилиб, ушбу нефт терминалларининг учдан икки қисмини нобуд қилишди ва Эрон байроғини ушбу терминалларнинг юқори қисмида ўрнатишди.
Абутуробифард шунингдек (20-26 ноябр) Басиж ҳафталигини эззозлаш билан бирга Басиж Эрон Ислом Жумҳурияти, Ироқ, Сурия, Яман, Фаластин, Ливан ва бутун ислом дунёси бўйлаб зўравон қудратлар баробарида қудрат билан устувор турибди ва зўравон қудратлар ва ҳукмронлик тизими ундан зарба еган ва зарба ҳам кўради,-деб айтди.
Теҳрон жума намозининг хатиби ислом дини бирдамлик ва ваҳдат дини эканини баён этиш зимнида, бугунги кунда барча мусулмонлар унинг зарурлигини қабул қилиб вилояти фақиҳ сояси остида ҳурмат-иззат ва ифтихор яратувчи ваҳдат учун имконият вужудга келган,-деб таъкидлади.
Абутуробифард шунигдек Фаластин муқовимат кучидан сионистик режимнинг мағлубиятига ишора этиб, Фаластин халқининг кўрсатган муқовимати сионистик режимнинг мағлуб бўлиши сабабига айланди,-деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози хатиби мазлум Фаластин халқини сионистлар жиноятлари баробарида қўллаб-қувватлашни таъкидлади.