Эрон Сурияда ҳарбий база қуриш учун эҳтиёжи йўқ
Эрон Сурия юртида ҳарбий базалар барпо этишга ҳеч қандай эҳтиёжи йўқ. Эрон Сурия ва Ироқнинг ички ишларида аралашгани йўқ
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг юқори мартабали матбуот вакилига кўра, Эрон Сурия юртида ҳарбий базалар барпо этишга ҳеч қандай эҳтиёжи йўқ.
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг юқори мартабали матбуот вакили генарал Абулфазл Шекорчи сешанба куни Ирна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида, Эроннинг Сурия ва Ироқнинг ички ишларида аралашгани йўқлигини таъкидлаб шундай айтдики,
Эрон ислом жумҳурияти Ироқ ва Сурия давлатининг ва халқининг талаби билан ушбу мамлакатларга ўзининг маслаҳатли ёрдамини тақдим этади. Генерал Шекорчининг маълум қилишича, Эрон ислом жумҳуриятининг Сурия ва Ироқдаги маслаҳатли иштироки мутлақо қонуний ҳисобланади.
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг юқори мартабали матбуот вакили, Эрон ва Россиянинг Суриядаги ўзаро маслаҳатли ҳамкорликлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унга кўра, Эрон ва Россия маслаҳатли ишларда бир-бири билан мувофиқлашган.