декабр 07, 2018 19:41 Asia/Tashkent
  • Евроосиё  Эрон билан эркин савдо битимини маъқуллади

Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши Санкт-Петербургда ўтказилди ва унда Эрон билан эркин савдо битими тасдиқланди.

Ирна ахборот агентлиги Россия оммавий ахборот воситалари нақлига таяниб тарқатган хабарига кўра,  Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар раҳбарлари бир қатор ҳужжатларни имзолашди ва имзоланган бу ҳужжатлар орасида ушбу қтисодий ташкилотга аъзо мамлакатлар ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасида эркин савдо минтақасини ижод этиш тўғрисидаги битим ҳам бор эди.

Эрон ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамият ўртасида эркин савдо минтақасини ижод этиш тўғрисидаги битим 2018 йил 17 май ойида Қазоғистоннинг Остона шаҳрида имзоланган эди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамият ўртасида эркин савдо минтақасини ижод этиш тўғрисидаги келишувда икки томоннинг савдо ва иқтисодий ҳамкорликларини рағбатлантириш йўлида айрим таварлар учун божхона ҳуқуқларини бекор этиш ёки уни камайтириш ҳамда айрим бошқа монеаларни бартараф этиш қайд этилган.   

Ёрлиқ