Сайид Исмоил Журжоний
Зайниддин Абул Фазойил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний эронлик улуғ олим ва замонасининг энг машҳур табибларидан бири ҳисобланар эди
Айтиш керакки ушбу эронлик олим ва машҳур табибнинг ҳаёт ва фаолияти борасида бизгача ўта кам маълумотлар етиб келган. У ўз замонасининг етук олимлари ва табибларидан бўлиб қадимий Эрон тарихидаги илм соҳасининг ёрқин юлдузларидан ҳисобланади. Афсус билан айтганда Журжонийнинг ҳаёт ва фаолияти борасида қисқача бўлсада унинг ўзи таълиф этган асарларидан бошқа ҳеч бир тарихий манбадан етарли ва муфассал маълумотлар мавжуд эмас.
Зайниддин ва Шарафиддин лақаби билан машҳур бўлган Сайид Исмоил ибн Ҳасан ибн Аҳмад ҳижрий -қамарий 434 чи ва милодий ҳисоб билан 1042 и йилда Эрон шимолидаги Каспий денгизи соҳили яқинида жойлашган бугунги Гургон ё ўзи Журжон шаҳрида дунёга келди. Унинг асли Исфаҳон шаҳрининг содотларидан эканлиги айтилади.
Журжоний яшаган даврда бугунги Гургон шаҳри ўта машҳур, ривожланган ва обод бир шаҳар эди. Шунингдек бу шаҳарда адабий ва илмий доиралар ташкил этилганди. Уша асрнинг аҳли фазл ва илм -уламолар баҳс -мунозараларида тез- тез бу шаҳарнинг адабий мактаби борасида сўз юритганлар.
Кўп эҳтимоллар билан Журжоний тиб илмларни ўрганишни бу шаҳарда ёшлик пайтларида бошлаган. Айтиш керакки Гургон шаҳри Шайхурраис Абуали ибн Сино ҳам бир пайтлар яшаб таълим берган ва ҳатто тиб оламида машҳур бўлган Қонун китобини ёзган шаҳар ҳисобланади. Бундан ташқари " Мифтоҳуттиб" номли китоб муаллими бошқа бир буюк табиб Аулфараж Али ибн Ҳусейн ибн Ҳинду ҳам ҳижрий- қамарий 400 чи йилдан умрининг охиригача яъни 455 чи йилгача Журжонда яшаб турли имлардан сабоқ берган.
Айрим маълумотлага қараганда Журжоний аввал ўз шаҳридан Нишопур ва ундан кейин Ироқ, Форс ва Хузистон минтақаларига борган. Бу сафарлар жараёнида у ё бу минтақа ва шаҳарнинг ҳозиқ табиблари ва олимлари олдида сабоқ олишга муваффақ бўлган.
Журжонийни турли шаҳарга қилган сафари уша даврларда ҳам турли шаҳрларда илмий адабий марказларни фаолият қилаётганидан далолат беради. Шунингдек Нишопур шаҳри ҳам илм маркази ва " Буюк касалхоналар шаҳри номи билан донг таратганди.
Закариё Розий ва Абулҳасан Турунжий тўғилиб ўсган ва фаолият қилган Рай шаҳри шунингдек Ибн Сино 14 йил яшаб асарлар таълиф этган ҳамда Ибн Мандавия каби буюк табиблар яшаган Исфаҳон шаҳрида ҳам буюк касалхоналар фаолият этарди.
Шероз шаҳрида ҳам буюк табиблар ва тиб илмининг етук вакиллари фаолият этадиан касалхоналар мавжуд эди.
Хузистонда ҳам Жунди Шопурнинг қадимий билим юртлари ва касалхоналари фаолияти тўхтатилгани билан илгаригидек ушбу қадимий шаҳарда буюк табиблар яшаб ижод қилишарди.
Сайид Исмоил Журжоний шунингдек Қум шаҳрида ҳам бўлганига ишора қилиб ўтган.
Журжоний яшаган даврда Қум шаҳри шиалар яшайдиган шаҳр номи билан машҳур эди. Бу шаҳарда ҳам диний ва диний бўлмаган билим юртлар мавжуд бўлган.
" Журжонийнинг " Захираи Хоразмшоҳий" китобида келтирани дек у бу шаҳрда шифокорлик билан машғул бўлган ҳижрий -қамарий 4 асрнинг мунажжими Кушёр Гелий фарзандлари билан мулоқот қилган экан.
Журжонийни қачон ва нега Қум шаҳрига боргани борасида етарли маълумот мавжуд эмас ва фақат бу мусофират ҳижрий- қамарий 504 чи йилдан олдин яъни Хоразмга қилган сафаридан олдин амалга оширилганининг эҳтимоли бор.
Буларга қўшимча Журжонийнинг ўзи Марв ва Балх шаҳарларига сафар қилганига ишора этган.
Унинг ҳозиргача маълум бўлган буюк устозларидан бири майит жасадларини ёриш устози, Гипократ, Гален асарларига шарҳ ёзган иккинчи Гиппократ номи билан машҳур бўлган Абулқосим Абдулраҳмон бин Абисодиқ Нишопурийдир. Ибни Синонинг илм майдонига келиши билан эронлик- исломий тиббиёт янги ҳаёт ва ва йўналишига эга бўлди. Унинг шогирлдари ҳам ишини ва фаолиятини давом эттирдилар.
Ибн Аби Содиқ ҳам Ибн Синонинг таниқли шогирдларидан ҳисобланади. У Нишопурга қайтиб келиб бу шаҳарда тиб илмини ривожлантирди ва бу соада дарс беришга машғул бўлди.
Ибн Аби Содиқ Нишопурий ҳам тиб соҳасида турли асарлар таълиф этиб Ибн Сино йўлини давом эттирди ва Нишопур шаҳрини тиб илмининг марказларидан бирига айлантирди.
Журжоний " Захираи Хоразмшоҳий" асарида ушбу етук устозини " Хожа Раис Абулқосим ибн Абилсодиқ Аннишопурий раҳимауллоҳ" номи билан тилга олади.
Афсус билан айтганда ушбу буюк ва машҳур табиб ҳаёт- фалияти борасида кўп маълумотлар мавжуд эмас.
" Журжоний " Захираи Хоразмшоҳий " китобида унинг борасида ёзган бошқа буюк табибларидан бири Устод Аҳмад Фаррух ё ўзи Аҳмад Фаруж эди. Журжоний ҳатто бир жойда " Кифоя" номли уни китобига ишора қилган.
Ғайритиббий илмларда Журжонийнинг устозаридан фақат бир нафарининг номи бизгача етиб келган. Унинг номи Зайнулислом лақаби билан машҳур Абулқосим Қушайрий Нишопурийдир. У ҳижрий -қамарий 376-465 чи йилларда яшаган. Журжоний бу устози олдида ҳадис илмини ўрганиб олган.
Турли манбаларга кўра Журжоний тиб илмидан ташқари гигиена, физиология, дорушинослик ( фармацевтика) ва ҳатто ветеренария илмларига ҳам устозга айланиб айрим асарлар таълиф этган.
Бизгача етиб келган маълумотлар ва факт -далиллар асосида Журжонийни араб тили ва адабиёти, ахлоқ, ҳикмат ва бошқа имлардан огоҳ бўлгани ва ёзган асарларидан гувоҳлик беради. У исломий илмлар хусусан фиқҳ, ҳадис в тафсир илмларида ҳам ўз замонасининг етук донишмандларидан бири бўлган. У ҳикмат ва ақлий илмларда " Афзалулҳукамо" лақабини олган.
Маълумотларга кўра Журжоний Хоразмда бўлганида Хоразмийлар дарборида Қутбиддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг яқин кишиларига айланди. Хоразм шаҳрида бўлганида у аҳолини тиббиёт илмига ошно этиш ва тиббиёт илмини ўранишнинг мукаммал бир манбасини мавжуд бўлгани туфайли " Захираи Хорамзшоҳий " номли буюк ва машҳур асарини таълиф этди.
Ушбу даврда бу китоб тиббиёт илмининг энциклопедияси ва эронлик тиббиётнинг янги даврасида энг таъсирчан китобларидан бири эди.
Айни шу китоби Журжонийни эронлик тиббиётининг қайта тикланувчи шахсиятга айланишига замин яратди.
Уша даврда"Захираи Хорамзшоҳий" китобини таълиф этилиши бир нечта нуқтаи назардан эътиборга молик эди.
Бириничидан бу китоб тиббиёт илмида таълиф этилган ягона манба ҳисобланардики Ибни Синонинг Қонун китобини таълиф этилишининг тахминан юз йилидан кейин ёзилган Журжоний ўзи Ибни Синонинг шогирди ва уни ҳатти- ҳаракати ва равишини давом эттирган шахслардан эди.
Журжоний шунингдек Закариё Розий ва Аҳвозийларнинг илмий, тиббий ва клиник нуқтаи назарлари ва равишларидан фойдаланиб, ҳамда 4-5 чи ҳижрий қамарий асрдаги ислом оламининг энг буюк офтальмологи ( кўз касалликлари шифокори) Али ибн Исо Алкаҳол ҳамда бошқа буюк шифокор ва табиблар тажрубаларидан фойдаланиб ўз тажрибаларини ҳам бу китобга қўшган. Шу сабабдан " Захираи Хоразмшоҳий " асари янада мукаммалроқ бир китобга айланди. " Захираи Хоразмшоҳий" китоби уша давргача форс тилида ёзилган тиббиёт соҳасининг илк энциклопедияси ҳисобланади. Бу китобни таълиф этилиши билан Эронзамин табиблари ва шифокор донишмандларининг форс тилида асарлар ёзиши янада ошиб ўз авжига етди. Шунингдек Ҳиравий ва Ахвайний каби эронлик табиблар ҳам миллий тиббиётни тиклаш ва форс тилида асарлар ёзишни бошлагандилар. Бу ҳаракатлар Ибн Сино ва Аҳмад Фараж томонидан давом эттирилди аммо Журжоний ушбу буюк китобини таълиф этиши билан бутун Эронзаминда умумий бир ҳаракатни бошлаб юборди.
"Захираи Хоразмшоҳий" китоби 9 жилддан иборат бўлиб, Журжонийнинг айтишича фармацевтика ва фармоколия қисматларини қўшиш ниятига эга бўлмаган аммо айрим олимлар ва табибларнинг маслаҳати билан ушбу мавзулардаги қисматларни китобга қўшиш қарорига келган.
Маълумотларга кўра ушбу китоби ҳижрий -қамрий 504 -521 чи йиллар ичида таълиф этилган.