Омелий Лорижоний: АҚШ ва Сионистик режим Чобаҳордаги террорчилик ҳужумининг хомийларидир
(last modified Mon, 10 Dec 2018 13:55:49 GMT )
декабр 10, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Омелий Лорижоний: АҚШ ва Сионистик режим Чобаҳордаги террорчилик ҳужумининг хомийларидир
    Омелий Лорижоний: АҚШ ва Сионистик режим Чобаҳордаги террорчилик ҳужумининг хомийларидир

Эрон жануб-шарқидаги Чобаҳорда содир этилган террорчилик ҳужуми такфирчи ва ваҳҳобийлик ҳаракати бўлиб, ушбу террорчилик ҳужумини уюштиришда АҚШ ва босқинчи сионистик режимнинг қўли бўлган ва ошкора ҳимоя қилган

Эрон Суд ҳокимияти раисига кўра, Эрон жануб-шарқидаги Чобаҳорда содир этилган террорчилик ҳужуми такфирчи ва ваҳҳобийлик ҳаракати бўлиб, ушбу террорчилик ҳужумини уюштиришда АҚШ ва босқинчи сионистик режимнинг қўли бўлган ва ошкора ҳимоя қилган. 

Эрон Суд ҳокимияти раиси Оятуллоҳ Содеқий Омелий Лорижоний душанба куни Суд ҳокимиятининг юқори мартабали масъуллари билан ўтказган йиғилишида, Чобаҳордаги террорчилик ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики,

минтақанинг айрим реакцион давлатлари Америка ва Сионистик режимнинг воситалари сифатида Эрон миллатига қарши ёлланма ҳаракатларни амалга оширади. Лекин шунга қарамай, Эрон ислом жумҳурияти ҳам қудрат билан ушбу фитналарга қарши кескин чораларни кўради. 

Шунингдек, Омелий Лорижоний Францияда бўлиб ўтаётган кенг кўламли намойишларга тўхталиб ўтиб, Европа раҳбарларини ўз халқлари билан муносабатда вазминликка чақирди.