Абумансур  Муҳаммад бин Аҳмад Дақиқий
(last modified Thu, 13 Dec 2018 14:31:09 GMT )
декабр 13, 2018 19:31 Asia/Tashkent
  • Абумансур  Муҳаммад бин Аҳмад Дақиқий
    Абумансур  Муҳаммад бин Аҳмад Дақиқий

Шарқ мамлакатларида  Рудакийни ўрганиш  сал кечроқ  бошланган бўлсада , тез суръатлар  билан ривожланди

Ҳинд  олими Шиблий Нўъмонийнинг  " Шеър ул –Ажам" китоби  гарчи Герман Эте тадқиқотлари  таъсирида ёзилган бўлса ҳам,  Рудакий шеъриятининг услуби ва бадиий хусусиятларини тадқиқ этишда жиддий қадам бўлди.

Туркияда Рудакий шеърияти асосида нафақат ўқув қўлланмалари яратилди, балки  Валад Чалабий сингари олимлар  Рудакийнинг форс адабиёти тарихида тутган ўрнини кўрсатиб ўтар экан,  уни Эллада куйчиси  Гомер билан қиёcлайди.

Кейинроқ Ленинградда  Е.Э. Бертельснинг  "Форсий адабиёт  тарихи очерклари" китоби нашр этилади. Унда олим  Рудакийни  машҳур  юнон шоири Гомер билан  таққослайди ва ҳамда Давлатшоҳ Самарқандийнинг  Рудакий ҳақидаги фикрига  мойиллик билдиради. У Рудакийнинг " Қариликдан шикоят" қасидасини таҳлил қилиб, унинг буюк шоир эканлигини  исботлаб беради.

 Сўнгра Тошкентда А. Семёновнинг " Икки буюк шоир", Душанбеда устод Садриддин Айний  ва Сотим Улуғзодаларнинг  Рудакий ҳаёти ва ижодига бағишланган мақолалари эълон қилинди. Уларда Рудакий даври  адабий маданий муҳити  ва шоир  шеърларидаги ҳаётсеварлик ғоялари каби масалалар қаламга  олинган. Устод Садриддин Айний иккинчи мақоласида  Рудакийнинг  қабрини аниқлаш  масаласида  уюштирилган давлат илмий экспедицияси  фаолиятини муфассал  баён этган.

 2008 йили ЮНЕСКО  қарори билан Абу Абдуллоҳ Жаъфар бин Муҳаммад  Рудакий таваллудининг  1150 йиллиги бутун дунёда  кенг нишонланди.

Ҳижрий-қамарий IV , (милодий X ) аср  Эрон адабиётининг   энг гуллаб-яшнаган даври эди.

Кўплаб тадқиқотчилар ва мутфаккирларга кўра,  ушбу даврда  бир неча буюк шоирларнинг ижод қилишлари кам учрайдиган  ҳолдир. Буюк шоирларнинг юзага келиши ва ўлмас асарларни улар томонидан яратилгани ўша  даврнинг ўзига хос хусусиятларидан эди. Ўша даврнинг яна бир машҳур  шоирларидан бири  Дақиқий Тўсий ҳисобланади.

Абумансур Муҳаммад Дақиқийнинг ҳаёт ва фаолияти 

Сомонийлар даврининг кўзга кўринган шоирларидан бири устоз Абумансур  Муҳаммад бин Аҳмад Дақиқийнинг туғилган йили маълум эмас.

Айрим эҳтимолларга кўра,  у ҳижрий-қамарий тўртинчи асрнинг ўрталарида Эроннинг  шарқида жойлашган  шаҳарлардан бири Тус, Балх ё Марвда дунёга келган. Тадқиқотчилар ва муҳаққиқларнинг ақидаларига кўра, у шоирликни ёшлигидан бошлаган ва кўп умрга эга бўлмаган вақтида  турк бўлган қули томонидан ўлдирилган. Дақиқийнинг дастлабки шеърлари қасидалар, қитъалар ва гўзал ғазаллардан иборат бўлган. У умрининг охирларида “Шоҳнома”  ёзишни бошлаган. Аммо бевақт ва фожиали тарзда  унинг ўлдирилгани  сабабли шоирнинг  “Шоҳнома”си охирга етмаган.

“Дақиқийнинг “Шоҳнома” си “Гуштоспнома” номи билан ҳам машҳурдир. Гуштосп эронлик шоҳларнинг биридир. Унинг “Гуштоспнома” си Эрон миллий эпосини ажралмас қисмидир ҳамда Эрон адабиётида мубҳам бўлган унинг қисқа  ҳаёти  ва шахсиятига хос жаззоблик  бахш этади.  Зеро айрим адабиётшуносларнинг баён этишларича, форсий-дарий шеърияти борасида сўз борганда, Дақиқий номини ёдга олмасликни иложи йўқ.

Шоир Дақиқийдан айрим қасидалар, қитъалар ғазаллар ва байтлар баъзи тазкира китоблари орқали бизгача етиб келган. Хусусан, “Лубоб ул –албоб”  ҳамда тарих ва адабиётга доир ёзилган китобларда Дақиқийнинг шоирлик маҳорати ва юксак истеъдодга эга бўлгани бобида маълумот берилган.

Абумансур Дақиқий 

Аммо Дақиқийнинг муҳим ва мангу асари “Гуштоспнома”  бўлиб, унинг мавзуси Гуштосп салтанати, Зардуштнинг зуҳури ҳамда Гуштосп ва туроний Аржосб  ўртасидаги мазҳабий урушдир. Дақиқий бу борада фақат минг байт ёзишга улгурган. Айтиш жоизким, буюк Фирдавсий ушбу минг байтни ўзининг “Шоҳнома”сида жой бериб, Дақиқий достонини зикр этган ҳолда уни охирга етказган.

Айрим адабиёшунослар ва муҳаққиқларнинг айтишларича, Дақиқий ўзининг шеърлари девонига ҳам эга бўлган.  Баъзи  ҳужжат ва гувоҳликлар асосида маълум бўлишича, унинг ашъори девони  Носир Хусрав давригача, яъни ҳижрий-қамарий  бешинчи, милодий ўнбиринчи асргача  мавжуд бўлган. Аммо бизгача ушбу девондан айрим ғазал ва қитъалар етиб келган, холос.

Шоир Дақиқий шеърларини  сода ва равон тилда ёзган в ҳамда унинг ашъорига соддалик  ва  самимийлик хосдир. Унинг ташбеҳлари ҳам оддий бўлиб, ўқувчига осонлик  билан етиб боради. Ортиқча такаллуфдан узоқда бўлгани ва оддий тасвирлар Дақиқий шеъриятига ўзгача ёқимли  шакл ва ифор берган. Дақиқий ўзининг эътиқоди ва фикрларини баён этишда  кўпинча мадҳ ва ғазалдан фойдаланган . Унинг мадҳиялари табиат васфи, ишқий туйғулар ва  ғазалдаги муболағали тавсифлардан иборатдир.

Унинг ғазаллари ҳам  содда ва равон бўлиб, айрим адабий танқидчиларга кўра, Дақиқийнинг айрим ғазаллари оддий  бўлсада, аммо  хушоҳанг  эмас. Эҳтимол, ёшлик даврида шеър ёзишни бошлагани боис, унинг айрим ғазаллари пишшиқ ва  гўзал бўлмаган. Дақиқий девонидаги шеърлар турли жанрларда ёзилган ва  ушбу девондан қолган  айрим намуналар, мунаққидларнинг ақидаларига кўра, нуқсонли саналади. Унинг ёзган шеърларида маълум бўладики, Дақиқий ўзининг  қисқа умри давомида шодлик ила яхши ҳаёт кечирган.

Айрим манбалардаги маълумотларга биноан Дақиқий кўп сафар қилган ва бир юртдан бошқа юртга бориб, амир ва ҳокимлар ҳақида мадҳиялар ҳам ёзган ва ушбу йўл билан яшаш учун  бўлган эҳтиёжлари   ва кундалик харжларини чиқарган.

Адабий танқидчилар ва тадқиқотчиларга кўра, шоир Дақиқий яшаган аср Хуросонда нафақат шеърият ва шоирликнинг  гуллаб-яшнаган асри, балки қадимий урф –одатларни  қайтадан эҳё этиш асри ҳам бўлган. Айнан ушбу даврда шоирлар ўтмишдаги маданиятни қайтадан тиклаш ва миллат учун фахр ҳисобланган айрим урф –одатларни жонлаштириш учун саъй-ҳаракат қилишади.

Мазкур даврда форс шеърияти Рудакий ва Шаҳид Балхий  шеърлари билан шаклланади ва улардан илҳомланиб кўплаб мумтоз  шахсиятлар юзага келишади.Ўша замонда кўплаб шоирлар араб шеърияти ўрнига форс шеъриятини мустаҳкам этишга  саъй-ҳаракат қилишади. Ушбу шахсиятлардан бири шоир Дақиқий эди.