Эрон: минтақадаги режимлар АҚШ қуроллари билан ўз хавфсизлигини таъминламоқчи
Эрон ТИВ раҳбарининг ҳуқуқий масалалар ва халқаро ишларидаги ўринбосари минтақадаги айрим давлатлар дунёнинг бошқа мамлакатлари, хусусан АҚШ билан қурол- яроқ шартномларини имзолаш йўли орқали ўз хавфсизлигини таъминлашга уринишмоқда, деб айтди.
Исно тарқатган хабарга кўра, бугун Ғуломҳусейн Деҳқоний Теҳронда ўтказилган, "Осиё ғарбидаги тинчлик ва осойишталик, бир минтақа ва бир тақдир" йиғилишида, Осиё ғарби минтақасида бўҳронларни келтириб чиқарувчи ва хавфизликни бартараф этувчи сабабларга ишора қилар экан, ўтган бир неча йил ичида, минтақа ва минтақадан ташқари айрим давлатлар ноқонуний манфаатларини таъмин этиш учун террорчилардан фойдаланишмоқда. Айни шу масала минтақадаги нотинчликларнинг асли омилидир, деб айтди.
Деҳқоний ўз сўзларида Фаластин масаласи, сионистик режимдаги оммавий қирғин қуролларнинг мавжудлиги, ҳамда Арабистон режимининг душманона сиёсатлари минтақадаги бошқа муаммолардандир, деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбарининг муовини шунингдек Теҳрон давлати минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун музокара ўтказишга тайёр эканлигини эълон қилди.