Зариф: Эрон қонун бузувчилар билан музокара қилмайди
(last modified Mon, 17 Dec 2018 16:13:01 GMT )
декабр 17, 2018 21:13 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон қонун бузувчилар билан музокара қилмайди

Эрон ТИВ раҳбари Эрон билан музокара ўтказиш учун АҚШнинг 12 та нотўғри иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Эрон қонун бузувчилар билан музокара ўтказмайди, деб эълон қилди.

ИСНО тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттердаги ўз саҳифасида  Доха йиғилишидаги ўтказган музокараларидан олинган видеотасвирнинг бир қисмини тарқатиб,  Эрон билан музокара қилиш учун АҚШ Ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг 12 шартига ишора қилар экан, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузганидан кейин  яна  12 шарт тайинлаган қонун бузувчилар билан Эрон ислом жумҳурияти музокара ўтказмайди,  деб айтди.

Зариф шунингдек АҚШниннг   қонунларга риоя этиш иродаси ва потенсиалига  мутлақо эга бўлмаган давлат эканлигини таъкидлаб, уни ҳеч бӯлмаса, қонунларни бузиш ишини камайтиришга чақирди.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон минтақа ва бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмоқда деган иддаолар ва тўҳматларга ишора қилар экан, фақат АҚШ бошқа минтақа ички ишларига аралашмоқда, чунки Эрон ўз минтақасидадир,  деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ