Зариф: Ғарб Нетаняҳунинг " хавотирларини" тўтидек такрорламоқда
Эрон ТИВ раҳбари Ғарб давлатлари томонидан сионистик режим ҳимоя қилинаётганини танқид қилар экан, сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу доимо Эронни йўқ қиламан деб таҳдид қилади ва Ғарб давлатлари эса тўти каби унинг хавотирларини такрор- такрор айтишмоқда деб таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари Твиттердаги ўз саҳифасида Нетаняҳу ядровий бомба омбори ёнида туриб, Эронни нобуд қилиш билан таҳдидлар қилмоқда, ўзининг хавфли ва ҳужумкор ракеталари тўғрисида ошкора сўз очмоқда ва Эроннинг превентив ва мудофаа мақсадидаги ракеталаридан шикоят қилмоқда деб ёзди.
Эрон Ташқи ишлар вазири ўз сўзларида, 8 ойдан бери бирёқлама равишда ядровий келишувдан чиққан АҚШ давлати, бошқа давлатларни ҳам ушбу муҳим келишувни тарк этишга чақирмоқда. Вашингтон давлати Эронбадбинлик ва Эрондан қўрқитиш сиёсатлари давомида Теҳроннинг тинч мақсаддаги ракеталарининг таҳдид эканлигини иддао қилмоқда , аммо АҚШ давлати ядровий келишувдан чиққанидан кейин ушбу муҳим битим мажбуриятларини ҳимоя қилишда жиддий ва амалий ҳаракатлар қила олмаган, Ғарб давлатлари ҳар сафар Эроннинг ракета ҳақидаги дастурларидан ташвиш билдиришади, деб таъкидлади.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек Эрон ислом жумҳурияти бир неча маротаба ўзининг ракета дастурларини қонуний ҳамда мудофаа ва превентив мақсадларга эга бўлгани ва бу мавзуда музокара ўтказмаслигини эълон қилган, деб изоҳлади.