Эрон разведка вазирлиги Нетаняҳунинг хаёлий баёнотига муносабат билдирди
Эрон разведка вазирлигининг Антиразведка Бош бошқармаси директори Сионистик режим бош вазирининг хаёлий баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ички ва ташқи босимларга дуч келган.
Эрон разведка вазирлигининг Антиразведка Бош бошқармаси директори чоршанба куни Исна ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг ушбу режим хавфсизлик расмийларининг Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий дастурларини назорат қилиш учун даврий ҳаракатлари ҳақидаги баёнотига муносабат билдириб,
шундай айтдики, Нетаняҳу шу каби сафсаталар сотишга ҳаққи бор. Негаки, у Исроил разведка вазирининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши ишларининг барҳам топганидан кейин, ички ва ташқи босимларга йўлиқди.
Эрон хавфсизлик расмийларининг маълум қилишича, Нетаняҳу яқинда Сионистик режимнинг ички хавфсизлик хизмати ШАБАК идорасига олти ой мобайнида сиёсий ва хавфсизлик расмийлари ҳамда Сионистик режим парламенти-Кнессет аъзоларини Эрон ислом жумҳуриятининг разведка хизматлари билан алоқаси бор йўқлигини текшириб, ўрганиб чиқиши учун топшириқ берган эди. Нетаняҳунинг ушбу кўрсатмасига изоҳ беришга ҳожат йўқ.
Сионистик режимнинг ички хавфсизлик хизмати ШАБАК 2018 йилнинг июн ойида тарқатган маълумотига кўра, Исроил вазирлар маҳкамасининг олдинги вазири Гонен Сегев Эрон билан ноқонуний алоқа ўрнатиш ва жосусликда айбланиб, ушбу режимнинг ноҳарбий ва ҳарбий инфратузилмалари ҳақида махфий маълумотларни фош этиш айби билан қўлга олинган эди.