Лорижоний: Сионистик режим жиноятларини бутун дунёга етказиш керак
(last modified Sat, 22 Dec 2018 14:37:41 GMT )
декабр 22, 2018 19:37 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Сионистик режим жиноятларини бутун дунёга етказиш керак
    Лорижоний: Сионистик режим жиноятларини бутун дунёга етказиш керак

Эрон парламенти раисига кўра, Сионистик режим жиноятларини очиб ошкор этиш, Фаластин армонларини янада кўпроқ ҳимоя қилишга сабаб бўлади 

Эрон парламенти раиси Али Лорижонийга кўра, Сионистик режим жиноятларини очиб ошкор этиш, Фаластин армонларини янада кўпроқ ҳимоя қилишга сабаб бўлади. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Теҳронда Фаластин қонунчилик палатаси аъзолари билан учрашганида

Эрон ислом жумҳуриятининг Фаластинни қўллаб-қувватлашдаги ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлаб, мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилиш ҳар бир шарафли инсоннинг бурчи ҳисобланади деб қайд этди. 

Лорижоний минтақа ва жаҳоннинг барча мамлакатларининг Фаластин муқовамат ҳаракатларини ҳимоя қилишларига умид билдириб, ушбу ҳаракатларнинг кун сайин янада кенгайиши ва мустаҳкамланишини истади.  

Ёрлиқ