декабр 24, 2018 18:07 Asia/Tashkent
  • Курдистон вилояти
    Курдистон вилояти

Сайёҳатни севувчи дўстлар сиз билан Эроннинг яшил вилоятларидан бири Курдистонга сафар қилишни бошлаймиз.

Курдистон вилояти 

Курдистон вилояти  қарийб 28200 квадрат километрлик масоҳатга эга бўлиб, Эроннинг шимоли-ғарбида жойлашган ва Ироқ юрти билан чегарадошдир. Мазкур вилоятда баланд тоғлар, пастлик ва тепаликлар ҳамда ёмғиргарчиликлар  кўп бўлгани боис Эронзаминдаги иқлими совуқ минтақалардан ҳисобланади.

Курдистон табиати 
Курдистондаги қишлоқ
Курдистоннинг табиати
Курдистоннинг тоғ манзараси 
Курдистоннинг курдлари 

Аммо Курдистон вилоятининг айрим минтақаларида дарёларнинг кўплиги ва хос  жуғрофик мавқейи боис мўътадил об-ҳавони кузатиш мумкин. Мазкур дарёларнинг айримлари қишлоқ хўжалик ёрларининг  кам қисмини сув билан таъминлашганларидан кейин уларнинг қолган кўплаб сувлари Сирвон ва Зоби кучак дарёлари орқали Ироқ юртига оқиб кетишади.

Курдистоннинг тоғлари

 

Курдистон маҳаллий халқининг миллий кийимлари

Санандаж шаҳри Қурдистон вилоятининг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1480 метрлик баландликда жойлашган. Вилоят аҳолиси мусулмон бўлиб, уларнинг тили курдчадир. Курдистондаги ҳар бир  минтақа аҳолиси  ўзига хос бўлган лаҳжада сўзлашади. Курд тили Эрон тилларининг гуруҳига кирувчи асил тиллардан бўлиб, бошқа тиллардан кўра камроқ бегона  тилларнинг таъсири остида қолган. Шу сабабдан уларни уч қисмга бўлиш мумкин: кирмон  курд тили, сурон  курд тили ва ҳуром  ё уром курд тили.

Курдистоннинг Санандаж шаҳри

Археологларнинг тадқиқотларига кўра, курд халқи мидиялар қавмларидан бири бўлишган. Айтишларича, милоддан олти аср олдин курдлар Мод (мидия)лар  шоҳи Ҳувахшатра ёнида бўлган кишилар бўлишган ва Ошур пойтахти Нинво шаҳрига ҳужум қилиб, Ошурийлар салтанатини инқирозга учратишган.

Юнон тарихчиси Ксенофон курдлар яшовчи маконларни милоддан 400 йил олдин ҳозирги Курдистондаги туманлардан бошлаб Қора денгизгача бўлган ҳудудлар  деб  ҳисоблаган ва курдларни курдухлар номи билан атаган.

Санандаждаги Тангисар қишлоғи

Курдистон вилояти  ўзининг жуғрофик манбалари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва  чорвачилик соҳалари ҳамда халқ ҳунармандчилик санъати асолатини сақлаган. Тоғдаги ўтлоқлар, қалин ўрмонлар ва шифобахш ўсимликларнинг мавжудлиги минтақа аҳолиси учун  чорвачиликни ривожлантириш ва бошқа имкониятларни вужудга келтирган.  Курдистонда чорвачилик билан шуғулланиш асосий иқтисодий фаолиятлардан бири ҳисобланади. Чорвачилик соҳаси билан шуғулланувчи шахслар гўшт ва сут маҳсулотлари билан нафақат мазкур минтақа аҳолисини, балки қўшни вилоятлар аҳолисини ҳам таъминлашади. 

Санандажнинг табиати
Санандаж шаҳри

 

Курдистон вилояти халқ ҳунармандчилик санъатида ҳам узоқ йиллик тажрибага эгадир. Ушбу санъат орқали ишлаб чиқариладиган турли  маҳсулотлар аҳоли бандлигини ошириш билан бирга бозорларда харидорлар  эҳтиёжларини  ҳам бартараф этади. Саноат соҳасида ҳам мазкур минтақада Эрон  Исломий Инқилоб ғалабаси ва мажбурий уруш тугаганидан  кейин улкан сармоялар давлат томонидан ажратилгани натижасида катта ўзгаришлар юзага келади.
Ҳозирги кунда кўплаб саноат шаҳарчаларини Курдистон вилоятида кузатиш мумкин ва саноат корхоналари ва қатор  конлар муваффақият билан  фаолият кўрсатишмоқда.

Курдистон вилояти маркази Санандаж шаҳри Теҳрон ғарбидан 520 километрлик  узоқликда жойлашган ва ушбу шаҳарга ҳижрий-қамарий 1046, милодий 1636 йилда  Сулаймонхон Ардалон томонидан  асос солинган.  Санандаж шаҳри бир вилоятнинг  маркази бўлиши билан биргаликда кўплаб қадамжолар, бозорлар, масжидлар ва муҳим иқтисодий маконлардан биридир. Мазкур шаҳардаги меъморчилик ёдгорликлари Сафавия давридан Қожория давригача бўлган вақтда яратилган. Шаҳарнинг диққатга сазовор бўлган тарихий  ёдгорликлари  усти ёпилган бозор, жоме масжид ё Дорулэҳсон, Хусравобод иморати, Осиф хонаси, Мушир иморати, ҳаммомлар ва бошқа бинолар ҳисобланади. Ушбу бинолар чиройли ташқи кўринишга эга бўлиб,  маҳаллий ва Эрон марказий минтақаларининг меъморчилик санъатидан фойдаланилган.

Санандаж жоме масжиди ёхуд Дорулэҳсон мадрасаси Қожор даври исломий меъморчилигининг шукуҳи бўлиб, шаҳарнинг ўша вақдаги ҳокими  томонидан қурилган. Ушбу бино хос хусусиятларга эгадир ва кўришга арзирли тарихий ёдгорликлардан ҳисобланади.

Айтиш жоизким, ушбу масжид Курдистон вилоятининг энг кўркам  ва шукуҳли масжидларидан ҳисобланади. Санандаж жоме масжиди қадимий бинолар кўринишига эга бўлиб, ҳукумат қалъаси яқинида жойлашган.  

Санадаждаги жомеъ масжид
Курдистонда Наврўз байрами
Курдистонда Наврўз байрами

 

Ёрлиқ