Шамхоний: Афғонистоннинг тинчлик жараёнига қарши ҳаракатлар, мамлакат хавфсизлиги учун зарарлидир
(last modified Wed, 26 Dec 2018 07:24:17 GMT )
декабр 26, 2018 12:24 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Афғонистоннинг тинчлик жараёнига қарши ҳаракатлар, мамлакат хавфсизлиги учун зарарлидир

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Теҳрон давлатининг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб- қувватлашини эълон этар экан, Афғонистон тинчлигига қарши қаратилган ҳар қандай сиёсатлар мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигига жиддий зарба етказади, деб изоҳлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгашининг котиби Али Шамхоний  Кобул шаҳрида Афғонистоннинг миллий бирлик давлатининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ билан учрашувида,  мустақил давлатларга қарши АҚШнинг душманона сиёсатлари ҳамда кам даромадлар билан кўпроқ талон- тарож қилишга асосланган Вашингтон стратегияларини баён қилар экан, Вашингтон давлати  ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун  минтақада террорчилик гуруҳларни ташкил этиб, воситачилик урушларини йўлга қўймоқда,  деб қўшимча қилди.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби  терроризм кенгайишининг олдини олиш ва уни таг тубидан йўқ қилиш учун минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорилклар ва ҳамжиҳатликларни янада кенгайтиришни таъкидлади.

Али Шамхонй бугун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига сафар қилди.