Шамхоний: Эрон Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашни истайди
(last modified Thu, 27 Dec 2018 07:51:34 GMT )
декабр 27, 2018 12:51 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Эрон Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашни истайди

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Эрон ислом жумҳурияти Афғонистонда тинчликни яратиш ҳамда Кобул давлати томонидан мамлакатда хавфсизликнинг ўрнатилишига саъй-ҳаракат қилмоқда, деб изоҳлади.

Кобулга сафар қилган Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний  кеча мухбирлар билан суҳбатда  қандай қилиб, Афғонистонда террорчи гуруҳларнинг ташкил этилишига тўхталиб, АҚШ президенти Дональд Трамп ва бу мамлакатнинг олдинги президентлари  айтганларидек  АҚШ давлати террорчи гуруҳлар,  жумладан ИШИД такфирий гуруҳини ташкил қилган, деб қўшимча қилди.

Али Шамхоний  шунингдек Афғонистоннинг  Эрон учун доимо муҳим ва аҳамиятли мамлакат эканлигига ишора қилар экан,  Афғонистон ёнида қолишни истайдиган томонлар билан музокара қилиб,  нафрат ва душманликка сабабчи бўлган томонларга қарши кураш олиб бориш лозим деб таъкидлади.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгашининг котиби амалда ҳам террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб боришини исботлаб берган Эрон ислом жумҳурияти,  Афғонистонда тинчликни ўрнатиш муҳим рол ўйнамоқда. Афғонистон ва минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун бор куч- қудратини ишга солмоқда, дея ӯз фикрига аниқлик киритди.