Курдистоннинг Қарва, Девондара ва Комёрон туманлари
(last modified Wed, 02 Jan 2019 09:34:25 GMT )
Январ 02, 2019 14:34 Asia/Tashkent
  • Курдистоннинг Қарва, Девондара ва Комёрон туманлари

Қарва, Девондара ва Комёрон ҳам  Курдистон вилоятининг серҳосил ерларга эга ҳамда ям-яшил бўлган  минтақаларидан ҳисобланади. 

Саёҳатни хуш кўрадиган қадрли мухлислар, олдинги эшиттиришимизда сиз билан  Курдистон вилоятининг Бижор минтақасига сафар қилиб, мазкур туманда кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжудлигини таъкидлаб ўтган эдик.

Бижор  йирик бозори ҳам  Қожор даврида қолган ёдгорликлардан бири ҳисобланади ва Бижор шаҳрининг қадимий  қисмида жойлашган. Ушбу бозор мажмуасига  узун бўлган шимолий-жанубий раста, ҳожи Шаҳбознинг кичик саройи, Амир Тумон номли сарой ва бозордаги асосий йўлнинг икки томонида  эски усулда қурилган бир неча ҳужралар  киради.  Қолган хона ва  йўлакчалар  эса  қайтадан ўзгартирилган. Ҳожи Шаҳбоз кичик саройи Бижор йирик бозорининг шарқий томонида  жойлашган. Мазкур усти ёпилган кичик сарой  атрофида  кўплаб хоналар мавжуд. Унга хос бўлган меъморчиликни кичик саройнинг устки қисмида ишлатилган камалак шаклидаги безаклар  ва нур кирадиган  жойларида кўриш мумкин. Ушбу безаклар нафис бўлиб, гўзал  дид билан яратилган. Амир Тумон саройи Бижор бозорининг ғарбий бурчакида жойлашган ва Бижор аҳолиси ўртасида Амир Туман кичик саройи номи билан аталади. Ушбу сарой катта  бир ҳовлига эга бўлиб, унинг атрофида хоналар қурилган. Бир қаватли ушбу сарой ғишт ва тош билан қурилган. Бижор бозори шамсий 1378, милодий ҳисоб билан 1999 йилда  Эрон Маданий ёдгорликлар ташкилоти томонидан мамлакат миллий ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

Девондара шаҳри
Девондара шаҳридаги "Чиҳил чашма" тоғларининг манзараси 

 

Девондара шаҳридаги "Чиҳил чашма" минтақаси 

Қарва, Девондара ва Комёрон ҳам  Курдистон вилоятининг серҳосил ерларга эга ҳамда ям-яшил бўлган  минтақаларидан ҳисобланади.  Мазкур туманларда қишлоқ хўжалик ва чорвачилик соҳалари кенг ривожланган. Курдистон вилоятининг ушбу туманларида ҳам кўплаб гўзал  табиий манзараларга эгадир.  

Комёрон минтақаси 
Комёрон шаҳрининг манзараси 
Комёрон минтақасининг табиий манзараси 

Айниқса, мазкур минтақаларда мавжуд минерал ва шифобахш сувларга  эга булоқлар муҳим аҳамият каб этади. Ҳар йили ушбу туманларда мавжуд табиий манзаралар қўйнида дам олиш ва ушбу шифобахш булоқларда даволаниш учун Эроннинг турли бурчакларидан кўплаб одамлар Курдистоннинг мазкур минтақаларига боришади.

Қарвада жойлашган дарё
Қарва  шаҳрининг табиий манзараси
Қарва тоғлари

 Курдистон вилояти  қарийб 28200 квадрат километрлик масоҳатга эга бўлиб, Эроннинг шимоли-ғарбида жойлашган ва Ироқ юрти билан чегарадошдир. Мазкур вилоятда баланд тоғлар, пастлик ва тепаликлар ҳамда ёмғиргарчиликлар  кўп бўлгани боис Эронзаминдаги иқлими совуқ минтақалардан ҳисобланади. Аммо Курдистон вилоятининг айрим минтақаларида дарёларнинг кўплиги ва хос  жуғрофик мавқейи боис мўътадил об-ҳавони кузатиш мумкин. Мазкур дарёларнинг айримлари қишлоқ хўжалик ёрларининг  кам қисмини сув билан таъминлашганларидан кейин уларнинг қолган кўплаб сувлари Сирвон ва Зоби кучак дарёлари орқали Ироқ юртига оқиб кетишади.

Санандаж шаҳри Қурдистон вилоятининг маркази ҳисобланади ва денгиз сатҳидан 1480 метрлик баландликда жойлашган. Вилоят аҳолиси мусулмон бўлиб, уларнинг тили курдчадир. Курдистондаги ҳар бир  минтақа аҳолиси  ўзига хос бўлган лаҳжада сўзлашади. Курд тили Эрон тилларининг гуруҳига кирувчи асил тиллардан бўлиб, бошқа тиллардан кўра камроқ бегона  тилларнинг таъсири остида қолган. Шу сабабдан уларни уч қисмга бўлиш мумкин: кирмон  курд тили, сурон  курд тили ва ҳуром  ё уром курд тили.

Археологларнинг тадқиқотларига кўра, курд халқи мидиялар қавмларидан бири бўлишган. Айтишларича, милоддан олти аср олдин курдлар Мод (мидия)лар  шоҳи Ҳувахшатра ёнида бўлган кишилар бўлишган ва Ошур пойтахти Нинво шаҳрига ҳужум қилиб, Ошурийлар салтанатини инқирозга учратишган.

Юнон тарихчиси Ксенофон курдлар яшовчи маконларни милоддан 400 йил олдин ҳозирги Курдистондаги туманлардан бошлаб Қора денгизгача бўлган ҳудудлар  деб  ҳисоблаган ва курдларни курдухлар номи билан ҳам атаган.

Курдистон вилояти  ўзининг жуғрофик манбалари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва  чорвачилик соҳалари ҳамда халқ ҳунармандчилик санъати асолатини сақлаган. Тоғдаги ўтлоқлар, қалин ўрмонлар ва шифобахш ўсимликларнинг мавжудлиги минтақа аҳолиси учун  чорвачиликни ривожлантириш ва бошқа имкониятларни вужудга келтирган.  Курдистонда чорвачилик билан шуғулланиш асосий иқтисодий фаолиятлардан бири ҳисобланади. Чорвачилик соҳаси билан шуғулланувчи шахслар гўшт ва сут маҳсулотлари билан нафақат мазкур минтақа аҳолисини, балки қўшни вилоятлар аҳолисини ҳам таъминлашади.