Руҳоний: АҚШ масъуллари минтақа халқининг кўзига кўринишдан ҳадиксирашади
(last modified Wed, 02 Jan 2019 13:21:18 GMT )
Январ 02, 2019 18:21 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ масъуллари минтақа халқининг кўзига кўринишдан ҳадиксирашади

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ президентининг Ироққа уюштирган махфий сафарига ишора қилиб, АҚШ масъуллари Ироқ, Сурия, Ливан ва Яман халқининг кўзига кўринишдан ҳадиксиришади деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  давлат делегацияси йиғилишида АҚШ давлат масъулларини 2003  йилдан бери  Ироқ ва Афғонистон халқларини нажот беришни иддао қилиб келаётганини баён этар экан, дедики, АҚШ давлати Ироқ халқини нажот берганида эди, нега Трамп ошкора ва расмий сафар билан бу мамлакатга келмади?

Руҳоний ўз сўзларида Трампнинг Ироққа уюштирган  тунги махфий сафари минтақада АҚШ сиёсатларининг қаттиқ мағлуб бўлганлигининг нишонасидир деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, шунингдек Оқ уй масъуллари 2019 йилда ўз мағлубиятидан сабоқ олишлари ва бошқа мамлакатлар, хусусан Фаластин халқи ички ишларига аралашмасликка умид қилди.

Руҳоний шунингдек Эронга қарши  АҚШнинг золимона санкцияларига тўхталиб, душманларнинг барча босимларига қарамай, Эроннинг иқтисодий фаолиятлари ижобий томон ўзгариб бормоқда,  деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ