Зариф: дунёда гегемонлик қилиш даври ўтиб кетган
Эрон Ташқи ишлар вазири бугунги дунёда гегемонлик қилиш тасаввурлари ўз аҳамиятини бутунлай йӯқотган, чунки ҳозирги замонда қудратни монополия қилиб бўлмайди, деб айтди.
Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон шимол- шарқидаги Машҳад шаҳрида сўзлаган нутқида, Сурия ва Яқин Шарқ минтақасининг ўзгаришларига ишора қилиб, Эрон, Россия ва Туркия томонидан Сурияда оташкесимни жорий қилиш учун Остона йиғилиши ташкил этилганидан икки йил ўтиб, мазкур келишувнинг Сурияда кескинликларни анча камайтирганигагувоҳ бўлмоқдамиз, деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек тажовузкорларни мағлуб этиш учун муқоваматнинг таъсирини таъкидлар экан, сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ливанга ҳужум қилганида, ёхуд Садом режимининг Эронга ҳужум уюштирганида тажовузкорларни чиқариб юборишнинг асли омили муқовимат ва қарши кураш эди деб қўшимча қилди.
Зариф шунингдек Эрон ислом жумҳуриятининг асл қудрати халқ эканлигини баён қилди.