Эрон ғарбида 5,9 балли ер силкиниши рўй берди
Январ 06, 2019 19:50 Asia/Tashkent
Кермоншоҳ вилоятида 5,9 балли ер силкиниши рўй берди
Эрон ва Ироқ чегарасидаги Кермоншоҳ вилоятида 5,9 балли ер силкиниши рўй берди.
Эрон ғарбидаги Гилонғарб атрофидаги Кермоншоҳ вилоятида бугун кечки пайт 10 километр чуқурликда зилзила рўй берди.
Қутқарувчилар зилзила содир бўлган минтақага сафарбар этилди ва ҳозирга қадар эҳтимолий талафотлар ва зарарлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ушбу ер қимирлаши Ироқнинг Бағдод, Диёла, Карбало, Нажаф, Восит ва Ироқнинг шимолий шаҳарларида ҳам сезилди.