Қосимий: Эрон ҳар қандай душманона ҳаракатларга қарши аксиламал кўрсатади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i42280-Қосимий_Эрон_ҳар_қандай_душманона_ҳаракатларга_қарши_аксиламал_кўрсатади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Эрон ислом жумҳурияти Эрон миллий манфаатларига қарши ҳар қандай душманона сиёсатлар қаршисида тура олиб, лозим чора -тадбирлар кўриб чиқади деб таъкидлади.
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
Январ 14, 2019 19:06 Asia/Tashkent
  • Қосимий
    Қосимий

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Эрон ислом жумҳурияти Эрон миллий манфаатларига қарши ҳар қандай душманона сиёсатлар қаршисида тура олиб, лозим чора -тадбирлар кўриб чиқади деб таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи ички ва ташқи мухбирлар билан ўтказган матбуот конференциясида ҳаво-фазо соҳасида ҳамда  Эрон ракеталари билан сунъий йўлдошни орбитага чиқарилиши хусусидаги АҚШ ва Франция позицияларига кўрсатган аксиламалида,  Эроннинг барча фаолиятлари БМТ ва БМТ Хавфсизлик кенгаши қонунлари, жумладан 2231 рақамли резолюцияларига мутлақо зид эмас, деб изоҳлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи  Варшавада АҚШ ва Польша мезбонлигида ўз таъбирлари билан "Яқин Шарқдаги тинчлик ва  хавфсизлик" номли Эронга қарши йиғилишнинг ўтказилишига тўхталиб, АҚШ масъуллари ва Оқ уйнинг таржрибасиз ҳокимлари, махсус бир сиёсатларга юз тутишган. Ушбу ёвуз сиёсатлардан бири Эрон халқига қарши душманона ҳатти -ҳаракатдир. АҚШ давлат масъуллари  Эрон ташқи муносабатлари йўлига халақит етказиб, Европа ягона йўналишини давом эттиришидан хавотирга тушишган деб айтди.

Баҳром Қосимий,  минтақадаги АҚШ сиёсатлари ҳамда Суриядан АҚШ армиясини чиқариш дастурига ишора қилар экан,  АҚШ давлати исломий мамлакатлар инфратузилмаларини вайрон этишга уринмоқда. Шундай бир ҳолда АҚШ давлати аниқ бир позиция ва хулосага кела олмай бир- бирига зид баёнотлар билдиришмоқда, деб қўшимча қилди.