Эрон Афғонистонда юз берган портлашни маҳкум этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i42546-Эрон_Афғонистонда_юз_берган_портлашни_маҳкум_этди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўнлаб ҳалок бўлган ва тан жароҳатлари олган Афғонистондаги террористик терактни маҳкумлади.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
Январ 22, 2019 11:20 Asia/Tashkent
  • Эрон Афғонистонда юз берган портлашни маҳкум этди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўнлаб ҳалок бўлган ва тан жароҳатлари олган Афғонистондаги террористик терактни маҳкумлади.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш департаментининг берган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий ушбу фожеали жиноятда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари, Афғонистон халқи ва давлатига ҳамдардлик изҳор этиш зиминида, бундай душманлик ва қотилликни рад этиб ушбу ўлкада осойишталик, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун миллий бирдамлик ва музокара қилиш лозим,-дея таъкидлади. 

Кобул ғарбида жойлашган "Майдони Вардак " вилоятидаги Афғонистон хавфсизлик кучларига қарши уюштирилган кечаги ҳужумда камида 126 нафар одам ҳалок бўлишди. 

Ҳужумчилар портловчи моддалардан тўла бир автомобил билан ҳарбий назорат пунктига ҳужум қилишди ва автомобилни Майдони Вардак шаҳрида жойлашган хавфсизлик бошқариш миллий ташкилотга тегишли қароргоҳлардан бирида портлаб юборишди. 

Толибон гуруҳи бу террористик терактнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.