Зариф АҚШ президентининг Эрон ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди
-
Зариф АҚШ президентининг Эрон ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди
Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида ёзишича, Америка қўшма штатларининг хавфсизлик идоралари Доналд Трамп давлати ва Исроил расмийларининг Эрон ҳақидаги кескин баёнотларини ва нутқларини инкор этишди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида ёзишича, Америка қўшма штатларининг хавфсизлик идоралари Доналд Трамп давлати ва Исроил расмийларининг Эрон ҳақидаги кескин баёнотларини ва нутқларини инкор этишди.
Шунинг учун Трамп шу давр мобайнида Европа иттифоқи, БМТ ва АҚШнинг олдинги расмийларининг позицияларига қулоқ солиши керак эди.
Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп чоршанба куни АҚШ разведка хизматлари томонидан Эроннинг ядровий келишувда ўз мажбуриятларини тўла бажараётганини тан олиш ҳақида билдирган баёнотларига муносабат билдириб, ўзининг Твиттер саҳифасида уларни танқид қилиб,
АҚШ хавфсизлик хизмати идораларининг ходимлари Эрон таҳдидларига қарши курашда масъулиятсизлик ва бефарқлик билан ёндашмоқда деб ёзди.