Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 01 Feb 2019 12:53:56 GMT )
феврал 01, 2019 17:53 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жум намозининг муваққат имом хатиби Исломий Инқилобни барқарор қолиши ва давом этиши учун бирлик ва ҳамжиҳатликка катта эҳиёж борлигини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти халқи кўча намойишларда кенг -қамровли даражада қатнашиб, душманларни ноумид қилишади деб изоҳлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний, Имом Хумайний /р.а/ мусалосида  намоз ўқувчилар тўпламида Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида  1357 -чи ҳижрий- шамсий йилнинг 12 баҳман куни Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ нинг йиллардан кейин исломий ватанга қайтиб келишгани йиллиги муносабатида, ул зот  Худовандга таваккал қилиш ва Эрон халқининг қудратига таяниб, Инқилоб жараёни ушбу босқичга етказишга муваффақ бўлишди деб қўшимча қилди.

Имомий Кошоний хутбалари давомида, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳаракталари ва инқилоби бўлмаганида Ол Сауддан ҳам ёмонроқ, ҳамда    АҚШ ва сиоинстик режимга қарам бўлган қолоқ ва диктаторлик ҳукумат Эронда пайдо бўларди деб таъкидлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби шунингдек, дунёда АҚШ давлатининг инқирози ва завол топишига тўхталиб, бу мамлакат дунёда кўп жиноятлар содир этгани туфайли обру- эътиборни йўқотган деб аниқлик киритди.