Зариф: Эрон товар айирбошлаш учун Европани кутиб турмайди
Эрон ТИВ раҳбари Эрон товар айирбошлаш учун Европани кутиб турмайдиганини таъкидлаб, шундай бир вазиятда Европа ва Эрон ўртасидаги савдо- иқтисодий айирбошлашни ҳимоя қилувчи механизмни яратилиши фақат ўз навъидаги синовдир ва Европани бу масалада қай даражада жиддий эканлигини кўриб, иш тутиш лозим деб айтди.
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф мухбир тўпламида Эрон миллий хавфсизлик комиссияси ва ташқи сиёсати йиғилишида Европа давлатлари Эрон билан савдо иқтисодий айирбошлаш ва молиявий механизмни яратишни кечроқ бошлашди, зеро АҚШ босимлари туфайли бу масала кечга қолдирилди деб изоҳлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ядровий келишувдаги барча мажбуриятларига амал қилган, аммо Европа давлатлари ўз ваъдаларига амал қилгани йўқ ва АҚШни ядовий келишувни тарк этганидан келиб чиққан зарарларни қоплашмаган деб қўшимча чиқди.
31 январь куни Германия, Франция ва Англия ташқи ишлар вазирлари, "Савдо иқтисодий фаолиятларни қўллаб қувватлаш абзали" номли Европа ва Эрон муносабатларининг махсус каналини очилганини эълон этдилар.