Инқилоб раҳбари Эрон халқига ҳамдардлик билдирдилар
(last modified Thu, 14 Feb 2019 12:14:00 GMT )
феврал 14, 2019 17:14 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари  Эрон халқига ҳамдардлик билдирдилар

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Систон ва Балучистон вилоятида юз берган терактда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси кучларидан айримларини шаҳид бўлгани муносабати билан чуқур тасаллият билдирдилар.

Бугун Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари, ўз мурожаатида, ёлланма жиноякорлар яна бир бор мамлакатимизнинг солиҳ ва фидокор фарзандлари ва  ёшлари қонини тўкиб, янги жиноятга қўл урдилар. Бағритош ва ёвуз террорчилар томонидан Эрон халқи хавфсизлигини таъмин этувчи ва мамлакат чегараларини қурқилайдиган фарзандларимиз шаҳид этилди деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, ушбу жинояткор тероррчиларни минтақа ва минтақадан ташқари айрим жосуслик ташкилотлар билан алоқада бўлгани аниқдир. Эрондаги масъул ташкилот ва муассасалар ушбу жиноятларни олдини олиш ва унга қарши жиддий чоралар кўришга ҳаракат этишлари лозим деб изоҳладилар.

Айтиш керакки кеча чоршанба куни Эрон ислом жумҳурияти чегарачиларини ўз ичига олган автобус Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон магистрал йўлида террорчилик ҳужумига дуч келди. Ушбу ҳужумда 27 нафар Эрон чегарачилари шаҳид бўлди ва 13 нафари эса оғир тан жароҳати олди. 

Ёрлиқ