Эрон президенти: Эрон минтақадаги барча мамлакатлар билан дўстона муносабатларда бўлишни истайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон билан айрим қўшни мамлакатларни хато йўлни танлангани билан бир ҳолда, Теҳрон давлати минтақадаги барча мамлакатлар билан биродарлик, дўстона ва самимий алоқалар ўрнатиш пайидадир деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон жанубидаги Бандар Ленга халқи тўпламида, 27 нафар эронлик чегарачиларни шаҳид бўлишига сабаб бўлган Систон ва Балучистонга қарши " Жайуззулм" террорчилик гуруҳчанинг ҳужумига ишора қилиб, Эрон халқи шубҳасиз шаҳидлар қони учун қасос олади деб таъкидлади.
Руҳоний ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти бегоналар томонидан қурол-яроқ ва молиявий жиҳатдан таъминаланаётган бузғунчи ва террорчи гуруҳчага Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбийларини шаҳид этишига ижозат бермайди деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний Эрон ҳардоим минтақада хавфсизликни таъминлаб келган мамлакат эканлиги ва ҳеч қачон биринчи бўлиб минтақада урушни бошламайдиганига тўхталиб, мусулмонлар бирлашиб минтақа хавфсизлики учун дўстона ва биродарлик муносабатларини йўлга қўйишлари керак деб аниқлик киритди.
Эрон президенти АҚШ ва сиоинстик режим минтақада хавфсизлик яратиб беради деган ақидага эга айрим томонларни жиддий хатоликка йўл қўйишганига тўхталиб, зўравон қудратларни минтақадаги қавм -элатлар ўртасида ихтилоф ва фитна солишга ҳаракат қилаётганидан минтақа халқлари ва давлатларини эҳтиёт бўлишга чақирди.