Покистон Эрон билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларини давом эттиради
Покистон ташқи ишлар вазири Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистонда содир этилган террорчилик ҳаракатларини кескин қоралаб, Исломобод давлати Теҳрон билан ҳар қандай ҳамкорлик қилишга тайёр деб таъкидлади.
Жайшул Адл номли террорчи гуруҳ ушбу жиноятнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.
Покистон ташқи ишлар вазири Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистонда содир этилган террорчилик ҳаракатларини кескин қоралаб, Исломобод давлати Теҳрон билан ҳар қандай ҳамкорлик қилишга тайёр деб таъкидлади.
Эрон телерадиоси тарқатган хабарга кўра, Шоҳ Маҳмуд Қурайший ушбу террорчилик ҳодисасида шаҳид ва ярадор бўлганларнинг хонадон аъзолари ўз ҳамдардлигини билдириб, Эрон покистоннинг яқин қўшниси ва Исломобод ҳеч қачон Теҳрон учун нотинчлик келтириб чиқаришда омил бўлмайди деб айтди.
Покистон ташқи ишлар вазирига кўра, Покистон ва Эроннинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги келажакда ҳам давом этади. Шунингдек, Эрон бизнинг ихтиёримизга Эронга қарши ҳар қандай таҳдид соллувчи маълумотни тақдим этса, биз тегишли чораларни кўрамиз деб таъкидлади.